талаблар ўзгаради
Божхона қўмитасининг маълумотларига кўра, жорий йилнинг 1 майидан Ўзбекистонга жисмоний шахслар томонидан шахсий эҳтиёжлари учун нотижорат мақсадларида олиб кириладиган товарларни божсиз олиб киришининг нормалари ўзгариши маълум бўлди.
Хўш, бундай ўзгаришлар қандай мақсадларда амалга оширилмоқда ва мазкур чора-тадбирлар кимга қандай наф келтириши мумкин?
Биринчидан, сўнгги йилларда ён қўшниларимиз билан дўстона муносабатлар ўрнатилиб, кўплаб чегара постлари очилди. Фуқароларни чегарадан ўтиш борасидаги кўплаб бюрократик тўсиқлар олиб ташланди. Натижада фуқароларнинг чегарадан ўтиш сони каррасига ошди. Шунга мос ҳолда жисмоний шахслар томонидан шахсий эҳтиёж учун товарларни божсиз олиб кириш нормаларидан тижорат мақсадларида фойдаланиш кўлами ҳам сезиларли равишда ошди. Бу маҳаллий бозордаги расмий бизнес билан шуғулланаётган тадбиркорларга салбий таъсир кўрсата бошлади.
Иккинчидан, 2025 йилнинг 1 майидан бошлаб ҳаво транспортида амалдаги 2000 долларни ўрнига 1000 доллар, темир йўл ва дарё транспортида амалдаги 1000 долларни ўрнига 500 доллар, автомобиль (пиёда) ўтказиш пунктлари орқали 300 доллар (ўзгаришсиз қолди), халқаро курьерлик жўнатмалари орқали амалдаги бир чоракда 1000 доллар ўрнига 200 доллар қилиб белгилмоқда. Шунингдек, Ўзбекистонга товар олиб кираётган жисмоний шахс чет элда камида 3 кун бўлиши талаб қилинади. Агар бу лимитдан ошса, фуқаро олиб кираётган товар умумий суммасининг 30 фоизи миқдорида бож тўлайди.
Учинчидан, курьерлик хизмати орқали етказиб бериш тартибига ҳам янги ўзгаришлар киритилди. Унга кўра жисмоний шахсларга курьерлик жўнатмалари орқали бир ойда − 200 АҚШ доллари қийматидаги товарларни божсиз олиб кириш мумкин бўлади. Илгари бу меъёр бир чоракда 1000 АҚШ долларини ташкил қилган эди. Албатта мазкур янгиликларнинг барчаси божсиз олиб кириш меъёрларини жаҳон стандартларига мувофиқлаштирилиши билан бир қаторда ички бозорда соғлом рақобат муҳитини таъминлаш ҳамда яширин иқтисодиётга чек қўйишда ҳал қилувчи аҳамият касб этади.
Бир сўз билан айтганда, мазкур ўзгартиришлар ҳам маҳаллий ишлаб чиқарувчиларни, ҳам истеъмолчиларнинг манфаатини ҳимоя қилишга қаратилган.
Присоединяйтесь — мы покажем вам много интересного
Присоединяйтесь к ОК, чтобы подписаться на группу и комментировать публикации.
Нет комментариев