1. Уларни олдида телефонингиз билан машғул бўлманг.
2. Улар сизга гапираётганда эътибор билан тингланг.
3. Уларни фикрини ҳам эътиборга олинг.
4. Уларни суҳбатларига қатнашиб туринг.
5. Уларга ҳурмат билан қаранг.
6. Уларга шукр қилинг.
7. Уларга сиздаги яхши хабарларни етказиб туринг.
8. Уларга ёмон хабарларни етказишликдан иложи борича сақланинг.
9. Уларнинг дўстлари билан яхши алоқада бўлинг.
10. Уларни сизга қилган яхшиликларини доим эслаб туринг.
11. Улар ҳақидаги ёмон хотираларни ичингизда кўтариб юрманг.
12. Уларни олдида махфий суҳбат қуришдан сақланинг.
13. Уларни фикрларини паст санаманг.
14. Улар гапириб турганларида ҳеч қачон сўзларини бўлманг.
15. Уларни ёшларини этиборга олинг. Инсон кексайса бироз инжиқ бўлиб қолади. Бундан аччиқланманг.
16. Уларнинг кўз олдида невараларини жазоламанг.
17. Уларни насиҳатларига аҳамият беринг, беписандлик қилманг.
18. Оилада уларни оилабошидек кўринг. Ва шунга кўра муомала қилинг.
19. Уларга овозингизни кўтариб гапирманг.
20. Улар кетаётганларида йўлларини кесиб ўтманг.
21. Таомни улардан олдин тановул қилишни бошламанг. Улардан ейишни кейин бошланг.
22. Уларга қовоғингизни солиб хўмрайиб қараманг.
23. Сизни жаннатингиз улар эканлигини айтиб, уларни севинтириб туринг.
24. Уларга орқангизни қилиб ўтирманг.
25. Уларни камчиликлари ҳақида гапирманг. Камчиликларини ёпишга ҳаракат қилинг.
26. Уларни ҳақларига доим дуода бўлинг.
27. Уларни олдида қайғули ғамгин кўринишда кўринишданн сақланинг. Чунки улар сизни бу ҳолатда кўриб сиздан бир неча баробар кўп сиқилишади.
28. Улар хато қилишганда, хато гап гапиришганда кулманг ёки тиржайманг.
29. Уларни эҳтиёжарини айтишларини кутманг. Эҳтиёжларини айтишларидан олдин бажаринг.
30. Уларни доимий равишда зиёрат қилиб туринг.
31. Улар билан гаплашганингизда сўзларингизни танлаб одобли калималар истемол қилиб гаплашинг.
32. Уларга ёқадиган исмларни айтиб гаплашинг. Масалан: Меҳрибоним (ваҳо казо).
❗️Унутманг агар сиз шу одобларга риоя қилсангиз ҳам Аллоҳни ҳам ота-онингизни рози қиласиз. Ҳам Аллоҳ таоло келажакда фарзандларингизни сизга шундай муомала қилдиртириб ҳурматлаб қўяди.
Пайғамбаримиз алайҳиссалом айтадилар: «Ота-(она)ларингизга яхшилик қилинг. Фарзандларингиз сизга яхшилик қилади...»
(Ҳоким ривояти)
🤲 Аллоҳ сизни ўқиганларингизга амал қилишга ҳидоят қилсин!
•┈•┈•┈•┈•❁✿❁•┈•┈•┈•┈•
Присоединяйтесь — мы покажем вам много интересного
Присоединяйтесь к ОК, чтобы подписаться на группу и комментировать публикации.
Нет комментариев