Ичидан қиммат бахо жавохир чиқибди. Хурсанд бўлган балиқчи тошни сотиш учун халол, инсофли заргарга олиб борибди. У тошга узоқ тикилиб: - Афсус, мени барча тўплаган зарларим тош қийматига камлик қилади, - дебди. У мамлакатнинг одил подшохига боришни, бу тошни нархини факат у бера олишини маслахат берибди. Подшох хам у тошга узок тикилиб дебди: - Сенга 4 соат мухлат. Тош эвазига зебу-зийнат, олтин-кумушга лиқ тўла хазина омборимдан шу муддат ичида хохлаганингча ол, - дебди. Балиқчи омбордаги хазиналар, уюм-уюм олтин ва кумушларни кўриб ақлдан озай дебди. Хали вақтим кўп, бир кўп хазина бутун авлодимга етади, деб олтинлар устида ёнбошлаб, хаёл сура бошлабди. - Кулбамни қаср, эшагимни тулпор қиламан, катта ер сотиб оламан, - деб ғафлат уйқусига кетибди. Бир махал хазинабон: - Биродар, туринг. Аллақачон муддатингиз тугади, - деб уйғотибди. - Тўхтанг, бир ховучгина олтин олай, - дебди.- Йўқ, сизни муддатингиз тугади, - деб кўнмабди. Қашшоқ балиқчи хеч нарсасиз хароба кулбасига қайтибди. Хулоса шуки, бизнинг хам жавохир иймонимиз эвазига одил подшохимиз Аллох, хазинасига (дунёга) муддат билан киргизди. Биз хамон ухлаяпмиз. Эрта кеч хазинабон (азроил) уйғотади. Имкон борида Қуръон, намоз, рўза, хадис, яхшилик, поклик, самимийлик зебу зарларидан қопимизга (қалбимизга) жойлайлик. Акс холда кулбамизга (охиратга) хеч нарсасиз хор холатда кетамиз!
Присоединяйтесь к ОК, чтобы посмотреть больше фото, видео и найти новых друзей.
Комментарии 6
xarakat qlamiz