дейман!
Яхшига дунёни тор
дейман!
Яхшига доимо Роббимни ёр
дейман!
Ёмонлик инсон шаънига ор
дейман!
Бу жазирама иссиқ
кунларда Аллоҳ
буюрганини қилаётганлар
ҳам юрибди, аврати очиқлар
ҳам юрибди.
Бировни ҳақидан ҳазар
қиладиганлар ҳам юрибди,
юзига
қараб "Пулингни
бермайман, қаерга борсанг
боравер"
дейдиганлар ҳам юрибди.
Ҳалол-ҳаромни ажратадиган,
еганини суриштириб
ейдиганлар
ҳам юрибди, “Э, иложи йўқ,
еб туриш керак, бўлмаса
касал
бўлиб қоласан”
дейдиганлар ҳам юрибди.
“Йўқ, мен бу ишни
қилишдан қўрқаман”
дейдиганлар ҳам
юрибди, “Териш керак, бир
марта терилдими қош,
кейинги ўсиб
чиқадиганлари ҳаром”
дейдиганлар ҳам юрибди.
Берганига қаноат қилиб,
шукр қилувчилар ҳам
юрибди,
“Топганимни баракаси йўқ,
жонга тегди ҳаётлариям”
дегувчи
ношукрлар ҳам юрибди.
Бозорда аравкашлик қилиб
ҳалол меҳнат билан пул
топувчилар ҳам юрибди,
ўша бозорда тарозидан
уриб,
бировнинг ҳақини
билдирмасдан уриб
қолувчилар ҳам
юрибди.
Тирноққа зор бўлса-да,
сабр қилиб, “бир куни Ўзи
берар”
дейдиганлар ҳам юрибди,
“Э, болани сонини
кўпайтирмаслик
керак, ортиқча ғалва,
боқаман деб ўлиб кетасан”
дейдиганлар
ҳам юрибди.
Дард берса, шукр қилиб,
даволанувчилар ҳам
юрибди, “Мен
нима гуноҳ қилгандимки,
менга буни бердинг”
дегувчилар ҳам
юрибди.
Никоҳ билан турмуш қурган
эру аёл ҳам яшаб юрибди,
никоҳсиз, эри ва ё аёлига
билдирмай зино қилиб
яшаётганлар
ҳам юрибди.
Етти ёт бегонага катта
миқдорда пулларни эҳсон
қилиб
юборётганлар ҳам, ака-
укасига, опа-синглига
фоизга қарз
бераётганлар ҳам юрибди.
Охират ҳақида гапирилса
Аллоҳдан қўрқиб товба
қиладиганлар ҳам юрибди,
“Уфф, гапирма, шунақа
гапларни
эшитсам юрагим сиқилиб
кетади,” дейдиганлар ҳам
юрибди.
Аллоҳнинг даргоҳи нақадар
кенг оллохга шкур дейдиганлар хам юрибти. Ношкур нонкурлар хам юрибти
Оллох барчамиздан рози булсин омин!!!!
Присоединяйтесь — мы покажем вам много интересного
Присоединяйтесь к ОК, чтобы подписаться на группу и комментировать публикации.
Нет комментариев