Ёр - ёр...............
Асли севиб, севмайман деб алдаган к,из,
Совчи к,ў'йсам остонадан хайдаган к,из.
Билмам мендан ўзга кимни танлагансиз,
Бир кун бўлса тўйингиз, бахтли бўлинг ёр - ёр!
Мени сизга тенг кўрмаган онангизда,
Тилло айвон, сеп ўйлаган холангизда.
Энди йиг'лаб охлар к,илманг хонангизда,
Бир кун бўлса тўйингиз, бахтли бўлинг ёр - ёр!
Хеч ўйламанг кўйимда хўп девона деб,
Май хонада маст бўлган бир г'амхона деб.
Ич этимни емайман сиз жанона деб,
Бир кун бўлса ту'йингиз, бахтли бўлинг ёр - ёр!
К,уллук, к,илай бу дунёда борингизга,
Сўзларим хеч тегмасин деб орингизга.
Мен хак,имда айтиб берманг ёрингизга,
Бир кун бўлса ту'йингиз, бахтли бўлинг ёр - ёр!
Абдурахмонов А. А.
Присоединяйтесь — мы покажем вам много интересного
Присоединяйтесь к ОК, чтобы подписаться на группу и комментировать публикации.
Комментарии 1