Чеченистон уламолари мажлиси раиси ва Қодировлар оиласининг улуғи Хўжа Аҳмад Ҳожи, Шимолий Кавказ муфтийлари мажлиси раиси Исмоил Бердиев ва Рамазон Қодировнинг дин ишлари бўйича маслаҳатчиси Адам Шахидов, Чеченистон ҳамда Карачи Черкесск республикаларининг муфтийлари ва чечен миллатининг катта оила бошларидан ташкил топган делегация аъзолари Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф ҳазратларининг оила аъзоларига ўз ҳамдардликларини билдирдилар.
Делегация номидан Шимолий Кавказ муфтийлари мажлиси раиси Исмоил Бердиев қуйидагиларни айтди:
«Чеченистоннинг биринчи президенти Аҳмад Хожига, Чеченистон муфтийларига қўл узатган, юрагини берган, сўзлари билан далда бўлган биринчи одам Шайх Муҳаммад Содиқ