004. ----- НИСО СУРАСИ (тафсир)
--------
Бу сура ҳам Мадинада нозил бўлган узун суралардан бўлиб, 176 оятдан ташкил топган. У мусулмонларнинг ички ва ташқи иш фаолиятларига доир шариат аҳкомлари билан тўла бир сурадир. Унда аёл, уй, оила, давлат, жамиятга алоқадор бўлган муҳим масалаларга жавоб берилади ҳаида бировларнинг қарамоғидаги етим-есирлар ва уларнинг ҳақ-ҳуқуқлари тўғрисида сўз боради. Бу сурада шунингдек мерос ҳукмлари ҳам батафсил баён қилинади.
Булардан ташқари эр-хотин ўртасидаги алоқалар - уларнинг бир-бирлари олдидаги ҳуқуқ ва бурчлари ҳамда эр оилада бошлиқ экани ва бу ҳуқуқдан у қандай фойдаланиши лозимлиги ҳақида йўл-йўриқлар берилади. Сўнгра оила доирасидан