Бўйдоқларнинг уйланиши худди шу эшикни очишдек жуда қийин бўлиб туюлади. Аммо яхшилаб эътибор қилинса, битта қулфни очилса, кифоя, эшик дарров очилади ))
Бола тарбиясига оид кўрсатмалар (1)
Муқаддима
Дарҳақиқат, биз катталарнинг тарбияга бўлган эҳтиёжимиз болаларимизнинг эҳтиёжидан камроқ эмас. Балки бизлар фарзандларимизни тарбия қилишимиздан один ўзимиз тарбияланган бўлишимиз зарур. Афсуски, биз уларнинг беғуборликларидан таълим олиб, ўзимизни ислоҳ қилмаймиз. Аксинча, гоҳида хатоларимизни фарзандларимизга юқтириб, уларни ҳам бузамиз!
Агар биз катталар бор кучимиз билан фарзандларимизга тарбия берсак, бунинг эвазига улар ҳам бор заифликлари билан бизнинг оталик ҳис-туйғуларимизга риоя қиладилар. Фарзандларимизга бераётган пайтимиздаги хурсандчилигимиз уларнинг бизлардан олаётган пайтларидаги хурсандчиликларидан асло кам эмас! Агар биз ул
Дард ва даво (8): Дуо – энг фойдали даво
Бўлим
Дуо энг фойдали даво бўлиб, бало-мусибатнинг душмани саналади. Зеро, дуо бало-мусибат билан курашади, ундан ҳимоя қилади, банданинг бошига мусибат тушишига йўл қўймайди, мусибатни аритади, тушган тақдирда уни енгиллаштиради.
Дуо мўминнинг қуролидир. Ҳоким “Саҳиҳи”да Али ибн Абу Толиб розияллоҳу анҳудан ривоят қилган ҳадисда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам айтадилар: “Дуо мўминнинг қуроли, диннинг устуни ва осмону ерларнинг нуридир”[1].
Дуо ва балонинг учта даражаси бор:
Биринчиси: дуо балодан кучлироқ бўлади. Натижада дуо балони қайтаради.
Иккинчиси: дуо балодан заифроқ бўлади. Натижада бало дуодан устун келиб, бандага бало етади. Лек