Мирзиёев Берлинда. 3-муддат ва микрочиплар Президент Шавкат Мирзиёев 3 май куни Германия федерал президенти Франк-Вальтер Штайнмайер билан учрашди. Икки раҳбар ўртасида ўтган музокараларда асосан икки давлат ўртасидаги алоқаларга эътибор қаратилгани айтилди. Белвью саройида президентлар учрашуви давом этаркан, сарой остонасида Мирзиёевнинг тарафдорлари ва қаршилар баҳси бугун авж олди. Шавкат Мирзиёенинг Берлин сафари тафсилотлари билан танишинг.