Иброҳимбекнинг отаси Чақабой Бобо ўғли қишлоқ оқсоқоли ҳамда Кўктош лақайларининг уруғ бошлиғи эди. Шу билан биргаликда Чақабой оқсоқолга Бухоро амири томонидан – 1870 йилда мирохур ва 1894 йилда тўқсабо унвони берилган эди.51 Чақабой тўқсабо52 умрининг охиригача Кўктошда яшаб, 1910 — 1911 йиллар атрофида вафот этган. Чақабой тўқсабо бадавлат киши бўлиб, ҳовлисида доимий равишда икки-уч хизматкор меҳнат қилган. А. Валишевнинг таъкидлашича: «Чақабой тўқсабонинг 140 гектар суғориладиган ери, 700 оти, 2000 қўйи, 40 туяси, тегирмон, обжувоз ва бошқа кўчма ҳамда кўчмас мулклари бўлган».53 У ўз даврининг анъаналарига содиқ равишда ҳамда ислом суннатларига амал қилган ҳолда тўрт хотин олган. Тўрт хотиндан олти ўғил, олти қиз кўрган. Фарзандларининг барчаси турли ёшларда вафот этиб, тақдир ва замоннинг қалтис ўйинларига гаров сифатида фақатгина кенжа ўғил Иброҳим омон қолган.
Иброҳим отаси Чақабой тўқсабонинг тириклиги пайтида мусулмонча мактабда ўқиб савод чиқарган. Сўнгра шўрча(Ёвон)лик Домулла Муҳаммадининг мадрасасида ва Ҳисор мадрасаларида таълим олади. У ёшлигидан лақайларда мунтазам учраб турадиган — улоқ, яъни кўпкариларда қатнашиб, дадиллиги ва ғайратлилиги билан ўз тенгқурлари ичида ажралиб турган.
Отасининг вафотидан сўнг, замона зайли билан ҳамда ўша пайтдаги оғир ижтимоий ҳаёт сабаб, Иброҳимнинг ҳам турмуши қийинлаша бошлаган. Гарчи, бу даврда у отаси Чақабой оқсоқолнинг дўсти марқа уруғидан бўлган Янгибозорлик Имонқулбойнинг Туймахол исмли қизига уйланган бўлсада, фарзанд кўрмаган.54 1919 йилда Ҳисор беги томонидан қоровулбеги унвони билан тақдирланиб, Кўктош лақайларидан закот йиғилишига мутасадди шахс сифатида вазифага тайинланган. Кейинчалик у Абдуқаюм Парвоначининг Бибихатича исмли қизига уйланган. 1930 йилда Афғонистонда Мустафоқул ҳожининг Майхуван исмли синглисига уйланади. Майхуван момо ўтган асрнинг етмишинчи йиллари охирида Афғонистоннинг Ҳилман вилояти Лашкаргоҳида етмиш ёшлардан ошиб вафот этади.55
Абдуқаюм Парвоначининг кенжа қизи Зумрад момо Қаюмова56нинг гувоҳлик беришича Иброҳимбекнинг Бибихатичадан Fуломҳайдар исмли ўғли бўлиб, тахминан 1932 йилларда тўрт ёшида касалликдан вафот этган. Кўп ўтмасдан Fуломҳайдарнинг онаси ҳам Данғара туманида ўз опаларининг қўлида вафот этади
Присоединяйтесь к ОК, чтобы посмотреть больше фото, видео и найти новых друзей.
Комментарии 22
Иброҳимбек сиймосига ижобий ёндошув Афғонистонлик ўзбек ва тожик олимларнинг асарларида кенг ўрин топиб, Иброҳимбек маҳаллий ўзбек, тожик, қозоқ ва туркманларни пуштунлар режимига қарши бирлаштира олиб, қисқа вақт мобайнида қатор ҳарбий муваффақиятларни қўлга киритиб, Афғонистон шимолидаги баъзи минтақаларни вақтинча бўлсада эгаллаб, ўз бошқарув усулини жорий қила олган қаҳрамон сифатида тасвирланади.43 Жумладан, афғонистонлик машҳур адиб Халилуллои Халилий Афғонистонда Ҳабибуллахон44 ҳукмронлиги даврида ёш йигит бўлишига қарамасдан ҳукумат аъзолари таркибида Афғонистон шимолида бир неча марта Иброҳимбек билан учрашганини айтиб бундай дейди: «Иброҳимбек большевикларнинг сарсахт душмани, озодликка интилувчи кучларнинг раҳнамоси сифатида Афғонистондан паноҳ топиб, унга 2000 отлиқ суворий ҳамроҳлик қилар эди. Мен унингдек шаҳоматли ва жасоратли мардни кам кўрганман.
Унинг чеҳраси ва суҳбатида ғурур ва сиёсат бор эди. Чеҳрасида шукуҳ ва ҳайбат бўлиб, ўзгаларни тезда жалб қиларди. У асосан қора, ялтироқ этик, кулранг желак кийиб, салласини дид билан ўраб юрарди. Қиличи чап томонида бўлиб, муборак Қуръон жилди доимо ўнг ёнида осиғлиқ юрар эди. Отда юрганда қамчисининг учи билан фармон берар эди».45 Афғонистонлик Башир Бағлоний Иброҳимбек жасоратли ва камгап шахс эди, дейди.46 Шунингдек, Америкада истиқомат қилувчи асли Афғонистонлик бўлган доктор Иноятуллоҳ Шаҳроний ўзининг қатор тадқиқотларида Иброҳимбек сиймосини оммалаштиришга интилиб: «Ўтган етмиш йилдан буён Мовароуннаҳрнинг қаҳрамон мужоҳиди, шаҳид, ғозий, мулло Муҳаммад Иброҳимбек деб атаган.