УСМОН ИБН АФФОН (розияллоҳу анҳу) НИНГ ЎГИТЛАРИ
.
Бадр ибн Усмон, розияллоҳу анҳу, амакиларидан ривоят қилади:
-------------------------------------
"Усмон ибн Аффон, розияллоҳу анҳу, халифа этиб сайлангач, масжидга чиқди. Ниҳоятда хафахол ва юзлари сўлғин эди. Росулуллоҳнинг, соллаллоҳу алайҳи ва саллам, минбарларига чиқиб, Пайғамбаримизга саловот айтгач, шундай деди:
Сиз ўткинчи бир ҳаёт уйидасиз ва умрингизнинг қолган қисми ҳам ўтишини кутмоқдасиз. Шу ҳолда ҳануз ўлим келмай туриб, ишларнинг энг афзалини қилиб олишга шошилинг. Бир қарабсизки, кутилмаган бир соатда ушланиб қоласиз. Унутмангки, бу дунё ёлғон ва алдов устига бино бў