О Н А Ж О Н Г И Н А М
Дунёнинг армонли, бешафкатлигин
Алами калбимни кучганда билдим.
Мехринг бетакроркан, мехринг беминнат,
Бу мехр бошимдан учганда билдим.
Сендан кейин менга содик булди гам,
Она, онажоним, онажонгинам.
Яна бахор келди, йил келди сенсиз,
Сен севар атиргул чаман очилди.
У хам сени такрор суроклагандай,
Сен юрар йулакка аста сочилди.
Нечун яралган-а бу дунё бир кам?
Она, онажоним, онажонгинам.
Менга мол-у давлат, дунё керакмас,
Дилни овутмокка мехр булса бас.
Уксиган бу кунгил нима хам килсин,
Онаси борларга киламан хавас.
Нахот тушунмаса одамни одам,
Она, онажоним, онажонгинам.
Бу дунё шундайин бевафо дунё-
Огзинг ошга етса бурнинг конаркан.
Рохат-у фарогат курар чогин
Оддий аспириннинг биз билмаган 10 фойдали хусусияти
Аспирин дориси нафақат оғриқ қолдирувчи, балки рўзғорда бекаларимизга асқатиши ҳақида ҳеч ўйлаб кўрганмисиз. Марҳамат, улар билан танишинг!
1. Ҳуснбузарларни йўқотишга ёрдам беради
Аспирин дориси шамоллашни олиш хусусиятига эга бўлганлиги боис, юздаги ҳуснбузарларни камайтириб, терини тинчлантиради. Бунинг учун 2-3 та дона аспирин таблеткаси майдалаб, лимон соки билан аралаштиринг ва юзингизга суринг. Бир дақиқадан сўнг ювиб ташланг. Бу суртмани қуёшга чиқишдан олдин суртиб чиқиш мумкин эмас.
2. Ҳашаротларнинг чақишида қичималарнинг олдини олади
Аспирин ҳашаротлар чаққанда келиб чиқадиган шишларни ва қичималарнинг олдини олади. Бир дона