Номига мактаб қурса
бўлдими?
Хива тумани «Варангзон» маҳалласининг «Сапча» деб номланган ҳудудида яшовчи фуқаролар мавжуд муаммоларини, арзларини ўрганишни илтимос қилди. «Урганч — Хива» катта автомобиль йўли бўйида жойлашган ушбу аҳоли пунктига бориб, улар билан суҳбатлашдик. Дастлабки суҳбатдошимиз 73 ёшли отахон Раҳматжон Бойжонов бўлди.
— Ҳудудимизда бугунги кунда 650 га яқин хонадонда 3 минг 200 нафардан ортиқ аҳоли истиқомат қилади. Қўшни ҳудуд билан биргаликда «Варангзон» маҳалласини ташкил қи-
ламиз. Аввало, шуни айтишим керакки, туман сектор раҳбарлари ва бошқа мутасаддилар одатда маҳалламизга келса, ҳудудимизнинг «Варангзон» қисмидан қайтиб кетади. Пре-
зидентимиз маҳаллий раҳбар