Ҳаж мавсумида Мино водийсида фалокат юз берди - икки томондан келаётган минглаб ҳожилар бир-бирига тўқнашиб кетиб, тиқилинчда жуда кўп одам ҳалок бўлди.
Ўша воқеада омон қолган бир мисрлик ҳожи ҳикоя қилади:
«Тўқнашув бир соатлар чамаси давом этди. Баъзи одамлар тик турган ҳолида ҳам вафот топди. Ҳеч ким х ҳеч нарса қила олмай қолди. Бу даҳшатли ҳодисага гувоҳ бўлган одам Қиёмат кунидаги қўрқинчларни бироз ҳис қилган бўлса керак. Тиқилинч, ур - тўполон бироз кучайгач, издиҳомда ҳожиларнинг эҳромлари ечилиб, тушиб қола бошлади.
Баъзилари батамом ялонғоч бўлиб қолишди. Аммо Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам ҳадисида Қиёматнинг кўриниши хабар берганларидек, бирор одам бошқасининг аврати