Қандай ажойиб ризқ
Бир фақир киши бор эди. У онасини, аёлини ва зурриётини боқар эди. У бир (бойнинг) қўлида хизматкор бўлиб ишлар, ишига холис ва ишини комил суратда адо қиларди. Кунларнинг бирида у ишга келмади.
Шунда хўжайини ўзига ўзи: "У, ишга келмай қўймаслиги учун унинг маошини бир дийнорга зиёда қилишим керак. Аминманки, у маошини кўтарилиши таъма қилиб, ишга келмади. Чунки мени унга мухтож эканимни билади-да" деди. Иккинчи кун бўлгач, Хўжайин унга маошини бериб, бир дийнор зиёда қилди. Хизматкор хеч нарса демади ва хўжайиндан сабабини хам сўрамади.
Бир қанча муддатдан кейин хизматкор яна келмади. Хўжайин жуда қаттиқ ғазабланиб: "Ўша зиёда қилган бир дийнорни камайтираман" деди. К
#ҳадис #тавба#гуноҳ#истиғфор
Гуноҳ қилганингизда чап томон фариштаси гуноҳингизни 6 соат ёзмай туриши ҳақида ҳадис эшитганмисиз?
Абу Умома родияллоҳу анҳу Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламдан ривоят қилади:
"Чап тараф соҳиби хато қилган (ёки гуноҳкор) мусулмон бандадан қаламни олти соат кўтариб туради. Агар у (қилмишига) пушаймон бўлса, Аллоҳга истиғфор айтса, (гуноҳни) ташлаб юборади (яъни, номаи аъмолига ёзмайди). Акс ҳолда битта (гуноҳ) ёзиб қўйилади".
Табароний "Кабир" (8/185) Абу Нуъайм "Ҳилятул Авлиё" (6/124) Байҳақий "Шуъбул Иймон" (6650)
Бошқа бир ҳадисда эса: "Ўнг тарафдаги (яхши амалларни ёзувчи) фаришта чап тарафдаги (гуноҳларни ёзувчи) фариштадан каттароқдир. Инсон б