Предыдущая публикация
Булинг мени кош кузим
Тингланг насихат сузим
Эй менинг фарзандларим
Пухта олинг илмни
Босинг босган юлимни
Огритманг хеч кунглимни
Эй менинг фарзандларим
Ризк йемангиз харомдан
Колиб тинчу оромдан
Айрилмангиз иймондан
Эй менинг фарзандларим
Оллох этган иномни
Калбга жойланг Куронни
Мустахкамланг иймонни
Эй менинг фарзандларим
Нафсингизга булманг кул
Танламангиз жирканч юл
Оллох суйган банда бул
Эй менинг фарзандларим
Узок олиб орани
Танинг оку корани
Синанг дусту журани
Эй менинг фарзандларим
Катталарни хурмат кил
Ожизларга шавкат кил
Булма хеч качон бахил
Эй менинг фарзандларим
Сизга насихат шудир
Маносин чак бирма бир
Айтар шоир Жахонгир
Эслаб юринг фарзандларим
Присоединяйтесь к ОК, чтобы посмотреть больше фото, видео и найти новых друзей.
Комментарии 5