Мендан норозилар фикридан қайтсин!” *********************************************
*Ўлсам, жанозамни булбул ўқисин, Куйиб ўтган умрим шарҳини айтсин. Бардошим ҳақида ашъор тўқисин, Мендан норозилар фикридан қайтсин.
*Ўлсам, жанозамни булбул ўқисин, Айтолмай қолганим десин Оллоҳга, Саловатлар айтсин тўплаб бор кучин, Билмаган билганим десин Оллоҳга.
*Ўлсам, олов таним муз билан ювинг, Токи, кафанларим кетмасин куйиб, Ювгач, юрагимга парча муз қўйинг, Борай ҳузурига озгина совиб.
*Ўлсам, кафанимни булутдан қилинг, Ёмғирга айлансин, ёнсам қабрда. Қабримни қазсангиз сал кенгроқ олинг, Гуноҳкор бандага тор гўр жабрда…
*Ўлсам, чинор экинг қабрим бошига, Токи, соясида тиловат ўқинг. Чўмилиб яшадим кўзим ёшига, Йиғламанг, сиз фақат саловат ўқинг.
*Кичкина ясатинг қабртошимни, Қуръон оятларин ёздиринг ўйиб, Ёзманг қабртошга умрим, ёшимни, Мен сафарга кетдим чориғим кийиб.
*Ўлсам, оёқ томон, ўнг томонимга, Тўрт киши сиғарлик курси ясатинг, Соғиниб келсангиз ихлосла ўқинг, Қабримни гул эмас, Қуръон безасин.
*Ўнг тарафдан келинг, оёқ тарафдан, Токи, кўрсин сизни очиқ кўзларим, Ўлим ҳақ эканин оласизда тан, Қувонай, келди, деб ўғил¬қизларим.
*Ўлсам йўқлаб туринг. Билинг, кутаман, Чунки, сиз деб ўтдим ўзимдан кечиб, Йўқламай қўйсангиз, зардоб ютаман, Ётаман гўрда ҳам кўз ёшим ичиб,
*Ўлсам, умрим шарҳин набираларга, Эвирмай, ўчирмай борини сўзланг. Интиқ кутганимни уларни ҳамда, Ёниб ўтган кўнглим зорини сўзланг.
*Ўлсам, шеърларимни авайлаб асранг, Имконин топиб топширинг элга. Биламан, эл ўқир соғиниб, севиб, Ўтар ёзганларим қўллардан қўлга. Ўлсам, фахр бўлинг, мехрибон бўлинг…
Присоединяйтесь к ОК, чтобы посмотреть больше фото, видео и найти новых друзей.
Нет комментариев