Муслима Онанинг дуоси.
Кекса бир аёл автобусга чиқди. Аммо ўтиришга бўш ўриндиқ топа олмади. Бир киши онахонга эҳтиром кўрсатиб, ўрнини бўшатиб берди. Аёл раҳмат айтиб, “Илоҳим, сенга ҳар йили ҳажга бориш насиб этсин”, дея уни дуо қилди.
Жой берган одам кейинчалик айтади: “Онахоннинг ўша дуосидан сўнг, тўққиз марта ҳаж қилдим. Ўртаҳол, камбағал инсон бўлсам-да, Меҳрибон Аллоҳ бу улуғ амални қайта ва қайта адо этишни муяссар этди”....
Сизга хам шундай дуогой инсонлар рупара келсин, Аллохим сизни яхши амаллари билан сийласинлар АМИН....
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Яхшиликнинг бирортасини паст санаманг...” деганлар.