АПРЕЛЬ ЁЛҒОНИ
Ҳазиллашиб ёлғон гапириш ва апрел ёлғони.
Бу саволга Шайх Аллома Муҳаммад ибн Солиҳ Усаймин роҳимаҳуллоҳ жавоб бердилар.
Савол: Ҳазиллашиб ёлғон гапирса бўладими?
Жавоб: Аллоҳга ҳамду-санолар, пайғамбаримизга салавот-саломлар бўлсин.
Энди мақсадга ўтсак:
Ёлғон гапириш ҳазиллашиб бўлса ҳам, жиддий бўлса ҳам мумкин эмас. Чунки ёлғон мунофиқларни сифати бўлган, ёмон ҳулқдир.
Айрим кишилар ёлғонни бировга зарари тегадиган ва зарари тегмайдиган ёлғонга бўлиб олганлар. Бировга зарари тегадиган ёлғонни гапириш мумкин эмас, аммо ҳеч кимга зарари йўқ бўлган ёлғонни гапирса бўлади деб айтадилар. Бу жуда ачинарли ҳолатдир. Уларнинг бу гапи бекор-ботил гапдир. Чунки ёлғонни ҳаммаси ҳаром