Ислом дини сенга ўйин бўлдими?
Ё жаннатдан жойинг тайин бўлдими
Беш вақт намоз шунча қийин бўлдими
Фақат "мода" учун "ҳижоб таққан" қиз.
Аблах одам-ўлжа, иблисдир-овчи
Аллох бандаларни бир-бир синовчи Ўрандинг сен фақат келсин деб совчи
Эрга тегмоқ учун "хижоб таққан" қиз
Чаламуллаликни айт ўргатди ким
Хам хижоб, хам кийдинг тарсиллатиб шим
Нечун сен бунчалар хорладинг диним Фақат чирой учун "хижоб таққан" қиз
Намоз пайти десам илож йўқ дединг
На бир истаранг бор, на бир бор файзинг
Уч юз олтмиш беш кун эмасдир хайзинг Бахонаси бисёр "хижоб таққан" қиз
Намоз пайти боғда айтгинчи менга
Олифта йигит-ла нима бор сенга
Нахотки олмайсан нафсингни енга Хўжакўрсин учун "хижоб таққан" қиз
Беф