Холиқ Парвардигор бир бандасининг яшашини ирода этса, бутун олам тўсқинлик қилса ҳам унга ризқини маълум йўллар орқали етказиб бераверади. Агар бир бандасининг ҳаётига якун бермоқчи бўлса, унинг ризқини узиб қўядики, Ўзидан ўзга ҳеч ким бу бандага ҳеч бир йўл орқали бирор луқма таом едира олмайди.
Баъзан ўз орзуимиз томон интилишдан чарчаймиз, барчасига қўл силтаймиз. Бу ҳолат ҳаммага таниш экани табиий. Бундай ҳислар таъсирига асло берилманг. Токи инсон тирик экан, ҳар нарсанинг иложи бор. Инсон таслим бўлиши учун фақат битта сабаб бор — ўлим. Қолганлари — заифларнинг баҳонаси. Кучлилар эса олдинга интиладилар