Кексалар эшитганига чиппа-чин ишонади. Ўрта яшарлар нуқул шубҳа қилади. Ёшлар эса ҳамма нарсани биламан дейди.
* * *
Мен театрда роль ўйнашни яхши кўраман, чунки саҳна ҳаётдан ишончлироқ, ростгўйроқ-да.
* * *
Ит вафодор бўлгани учун ундан ибрат олмоғимиз керакми? У итга эмас, инсонга вафодор-ку!
* * *
Ҳаёт… Дунёда бундан-да бебаҳо нарса йўқ. Ахир, жуда кўп одам фақат мавжуд, холос.
* * *
Дўст бошига иш тушса ундан кўнгил сўраш осон. Аммо унинг ютуқларидан қувониш хийла қийин.
* * *
Мақтов бамисоли хушбўй атир, майли, ифор таратаверсин, хушомадга айланмаса бас!
* * *
Одамлар ё ёқимтой, ё ёқимсиз бўлади. Уларни яхши ёки ёмонга ажратиш — ғирт бемаънилик.