Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинган ҳадисда Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам дедилар: «Роббимиз таборака ва таоло ҳар кеча туннинг охирги учдан бир қисмида энг пастки осмонга тушиб: «Ким Менга дуо қилади, унга ижобат қиламан, ким Мендан сўрайди, унга бераман, ким Менга истиғфор айтади, унинг гуноҳларини кечираман», дейди». (Имом Бухорий ривояти). ِ
Бир киши Набий соллаллоҳу алайҳи васалламнинг ҳузурларига келиб:
«Эй Аллоҳнинг Расули! Дуонинг қайсиси афзал?» деди.
«Аллоҳдан дунё ва охиратда авф ва офиятни сўра» дедилар.
У эртаси куни ҳам келиб:
«Эй Аллоҳнинг Расули! Дуонинг қайсиси афзал?» деди.
«Аллоҳдан дунё ва охиратда авф ва офиятни сўра. Агар сенга бу дунёда ҳам, охиратда ҳам авф ва офият берилса, нажот топган бўласан», дедилар».