ЭЙ "ИЙМОН КЕЛТИРДИМ" ДЕЯЁТГАНЛАР!
Балки бугунги кун энг сўнгги имкониятдир...
Эй Қуръон ўқувчи, хабар бер!
У қандай Кундир, денгизлар тандир каби қизитилади
ва сув ўрни олов билан тўлади, осмонлар ёрилиб,
юлдузлар фалаклардан тўкилади, ерлар, тоғлар
зўриқиб, бир дафъада портлаб кетади?!
...Росулуллох С...А...В...сизга куйидагиларни айтганда узингизни кандай хис килар эдингиз?...
Биз қандай умматмиз?! Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Эй Муоз, Аллоҳга қасамки, мен сени яхши кўраман”, деганларида Муоз ибн Жабал (р.а) нима ҳис қилган эканлар- а?!
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам Абдуллоҳ ибн Аббосни қучоқлаб, “Аллоҳим унга китобингни ўргатгин”, деб дуо қилганларида у зот (р.а) қандай ҳолга тушган эканлар- а?!
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Аллоҳ менга сен учун Баййина сурасини ўқиб беришимни буюрди”, деганларида, таъсирланиб “Аллоҳ мени исмимни тилга олдими, Ё Расулаллоҳ” деган Убай ибн Каъб (р.а) нинг ҳолатларини тасаввур қила оласизми?!