Ибн Аббос розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Икки неъмат борки, у ҳақида кишиларнинг кўпчилиги зиён топиб, бебаҳра қолишади. Сиҳҳат-саломатлик ва бўш вақт», дедилар».
Имом Бухорий
Али розияллоҳу анҳу айтадилар: "Эй одам боласи! Бойлик сабаб севинма! Фақирлик сабаб умидсизланма! Синов туфайли маҳзун бўлма! Фаровонлик юзасидан эса хурсанд бўлма! Чунки тилла олов билан текширилгани каби солиҳ банда ҳам балолар билан синалади. Сен ўзинг хоҳлаган нарсага шаҳватингни тарк этиш билангина эришасан. Орзуингга эса ёқтирмаганингга сабр қилиш билан етасан. Бор кучингни устингга фарз қилинганларни бажаришга сарфла. Аллоҳ сенга ирода этганига рози бўл!".
Хулқи ёмон хотин билан топилган мақом
Улуғ олимлардан Занбалли Али Афанди ҳазратлари аёлларидан сираям хурсанд эмас эдилар.
Бир кун Ҳазрат сафарга чиқдилар. Йўлда кетаётиб икки кишига йўлиқдилар ва улар билан биргаликда сафарларини давом эттирдилар.
Бир қанча вақт ўтгандан сўнгра қоринлари очди. Шунда улардан бири:
- “Эй, Роббим! Бизларга таом юбор” - дея дуо қилди. Қарасалар қаршиларидан бир одам қўлида бир тавоқ таом билан келмоқда. Олиб келинган таомни еб, қоринларини тўйдирдилар.
Қоринлари тўйгач яна йўлга равона бўлдилар. Бир жойга борганда, яна қоринлари очди. Бу сафар кейинги одам:
- “Эй, Роббим! Бизларга бирор егулик юбор” - деб дуо қилди. Қаршиларидан яна бир одам қўлида егуликла