Халқда “Машшоғи кўп юртнинг қашшоғи кўп бўлади” деган эски гап бор. Бу гап эскидир, аммо дунё аллақачон самони эгаллаётган, ракеталар тинимсиз парвоз қилаётган, учувчисиз учоқлар ҳайратда қолдираётган, инновацион технологиялар миллиардлаб пулларимиз эвазига ташқаридан кириб келаётган бир вақтда Ўзбекистонда яна миллионлаб пуллар ўйин-кулги, базм-жамшид, тўй-ҳашамга сарфланяпти. Бундай тадбирлар бошида эса яна Маданият вазирлиги турибди.
Вазирлик ташаббуси билан ташкил этилган “Артист” лойиҳаcини кўпчилик яхши эслайди. Қанчадан қанча вақт ва харажатни талаб қилган ушбу лойиҳа якунига етдими, унга сарфланган пул, унда олиб чиқилган истеъдодлар ҳақида аниқ ҳисоботлар мавжуд эмас. Вазирлик эса
“Менимча, жаҳонда ўтган саркардаларнинг энг улуғи Амир Темурдир. У ҳеч қачон бирор урушни кўр-кўрона, фақат ҳарбий омадга ишониб бошламаган. У ҳар бир ҳарбий юришга жиддий, пухта, аниқ ҳисоб китоб асосида узоқ йиллар давомида ҳозирлик кўрган. Масалан у Анқара жангида Боязид устидан қозонган ғалабасига ақл билан эришди”.
Мустафо Камол Отатурк
Туркия Республикаси асосчиси.