Укинг факат йигламанг!!!!
Панжара ортида айтилган ҳақиқат
Ёхуд бир 15 ёшли болакайни изтироблари...
Жавобгарлар жавобгарликка тортилмади...
Бир неча йил аввал хизмат тақозоси билан жиноят ишлари бўйича суд мажлисида иштирок этгандим. Айбланувчи – тўққизинчи синф битирувчиси темир панжара ичида ҳовучдеккина бўлиб, тўкилай-тўкилай деб турар, икки кўзи залда ранги докадек оқариб кетган, униққан рўмолининг учини лабига босиб унсиз йиғлаётган онасида эди. Судда воқеа учун жавобгар барча масъуллар – мактаб директори, синф раҳбари, маҳалла раиси, ҳуқуқни муҳофаза қилувчи идораларнинг туман бўлимлари, вояга етмаганлар билан ишлаш комиссияси вакиллари жам эди.
Маълум бўлишича, ўспириннинг отаси и