Бошланғич синфда ўқирдим. Бўйим бироз чўзилиб қолган бўлса керак, биринчи синфда кийган кийимларим тўғри келмай қолди. Бу ҳам етмаганидек, онам шимимнинг қаеригадир ямоқ солиб берса, икки кун ўтмай, бошқа жойидан ситилиб кетаверди. Қишда катта опамнинг қизил пальтосини кийгандим. Акамнинг эски оёқ кийими билан синфни зўрға тугатдим. Хуллас, ота-онам янги кийим олиб берадиган бўлишди. Бозорга отландик...
Бозор. Улуғлар айтганидек, қорни оч одам бозорга борса, тўяди. Емасаям тўяди. Жиллақурса, бозор кўриб юрган одамнинг кўзи тўқ бўлади. Отам билан кийим-кечак сотиладиган томонни қарийб ярим кун айландик. Ҳар бир харидор ёнидан узоқлашарканмиз, отам таассуф билан бош чайқарди. Кўзимга қарамасл
Фаҳрлансак арзийди!
Каъба мусулмонларнинг Ҳаж ва Умра қиладиган жойига айланган ўша даврдан ҳозиргача Каъба 14 марта таъмирланган. Каъбанинг Пайғамбаримиз давридаги эшиги Туркиянинг Истамбул шаҳридаги
музейида сақланади. Турклар ҳукмронлик қилган йиллари олиб кетган экан. 1943 йили Абдулазиз ибн Сауд қимматбаҳо ёғочдан эшик ясатган (30000 риёлга). 1977 йили Подшоҳ Фаҳд ибн Сауд 250 кг соф тилладан эшик ясатди. Тилла эшикка ўймакорлик санъати билан оятлар ёзиш танловини ўтказди. Танловда Наманганнинг
Тўрақўрғон туманидан 1927 йили бориб қолган Абдураҳмон қори
ғолиб бўлиб топилади. Подшо уни тилла эшикка хат битиш учун таклиф қилади. Қори хатни ҳеч қандай ҳақ олмай ёзишни, фақат эшикнинг бир
ОТАЛАР ҲАҚИДА
1. Ота хонадонга ташриф буюрганда ўриндан туриб, жой бўшатиш лозим.
2. Ота билан кетаётганда унинг изнисиз ундан олдин юрмаслик керак.
3. Ота фарзанд учун бирон нарса мерос қолдирмаса ҳам, ундан номус қилинмайди.
4. Ота бор уйда ўйланишга ва маслаҳат солишга муҳтож бўлинмайди.
5. Ота ёнида ёки у кириб келганда ёнбошлаб ётилмайди.
6. Ота уйда йўқ бўлиб қолинган ўринда истеъмол қилинган нарсалардан алоҳида унинг учун олиб қўйилиши фазилатдир.
7. Мансабли шахс бўлсанг ҳам отанг чақирганда отингдан тушиб, олдида ҳозир бўлишга шошил! Сен иш устида мансаблисан, отанг устида эмас!
8. Отангнинг ёнидаги солиҳ кишиларга нисбатан самимий бўлгин, агар отанг вафот т
Кимда икки хислат бўлса уни Аллоҳ яхши кўради:
- тақво;
- гўзал хулқ. Кимда икки хислат бўлса уни одамлар яхши кўради:
- сахийлик;
- ҳаммага яхшилик қилиш. Кимда икки хислат бўлса уни қўшнилари яхши кўради:
- очиқ юзли бўлиш;
- муомалада сахий бўлиш. Кимда икки хислат бўлса уни дўстлари яхши кўради:
- кўрган яхшилигини эслаб туриш;
- кўрган ёмонликларини эсдан чиқариб юбориш. Кимда икки хислат бўлса уни шогирдлари яхши кўради:
- тушунтиришда бор кучини сарфлаш;
- уларга мулойимлик қилиш. Кимда икки хислат бўлса уни устозлари яхши кўради:
- гапни тез тушуниш;
- эҳтиромини ўрнига қўйиш. Кимда икки хислат бўлса уни аёли яхши кўради:
- муомалада лутфли бўлиш;
- аё
ЭНДИ ГУНОҲДАН ТЎҲТАРСАН?
Бир киши Иброҳим Адҳамнинг олдига келиб: Эй Абу Исҳоқ, нафсим ҳаддидан ошиб кетди, гуноҳ ишлар қилиб қўяпман, сизда нафсимни гуноҳ - маъсиятлардан тўхтатадиган бирор нима борми?-деди. Иброҳим:
Агар мендан бешта хислатни қабул қилсанг ва уларни бажара олсанг, сенга бирорта ҳам гуноҳ зарар бера олмайди, - деди. У:
-Айтинг, эй Абу Исҳоқ, - деди. Шунда Иброҳим:
- Биринчиси: Агар Аллоҳ азза ва жаллага нисбатан гуноҳ қилмоқчи бўлсанг, Унинг ризқини емагин,-деди. У:
Унда ризқни қайердан оламан, ахир Ер юзидаги барча нарса Унинг ризқидан-ку!-деди. Иброҳим:
-Ўзинг ўйла, Унинг берган ризқидан еб туриб, яна Унга гуноҳ қилишинг яхшими?!-деди. У:
-Йўқ. Иккин