@Sansiz@
Бир одамнинг уч орзуси боракан. У катта маошли ишни, гўзал турмуш ўртоғи бўлишини ва оламга машҳур бўлиб танилишни хоҳларкан. Кунларнинг бирида ўша одам таниқли фирмага ишга кириш учун отланибди. Йўлда кетаётганида унинг олдида бир қария йиқилиб тушибди. Агар унга қўл чўзсам қабулга кечга қоламан, бу бир пиёниста бўлса керак деб ҳаёлидан ўтказибди ва қарияга ёрдам бермабди.Аммо у барибир ишга қабул килинмабди. Суҳбатдан ўта олмабди.
Кунларнинг яна бирида кўчада сайр килиб юрса, кўча артистлари ажойиб томоша кўрсатаётган эканлар. У мазза қилиб томошани кўрибди .Атрофдаги одамлар артистларни олқишлашибди. У бўлса йўлида давом эта бошлабди. Шунда унинг ёнига кампир қиёфасидаги актрис