Жалолиддин Румий ҳазратларининг ўз ўғлига насиҳатларидан:
"Душманингни яхши кўришни, душманинг ҳам сени севишини истасанг, қирқ кун унинг яхши сифатларини сўзла, у душман сенинг дўстингга айланади. Чунки кўнгилдан тилга йўл бўлганидек, тилдан кўнгилга ҳам йўл бордир".
•┈•┈•┈•┈•❁✿❁•┈•┈•┈•┈•
@Yassaviyya
https://www.instagram.com/p/CLd0rj_gHat/?igsh=MXM4eGFxMmp0OG81Mg==
ДЎСТЛИК
.. Дўстлик ҳақида жуда кўплаб чиройли сўзлар, чиройли ривоятлар мавжуд...
Лекин ҳеч бири Аллоҳ йўлидаги ДЎСТЛИКга тенг кела оладими..?
... ДЎСТЛИК -> нима у..?
... Дўстлик бу -> кибор саҳоба бўлган Абу Бакр ва қул бўлган Билол розиаллоҳу анҳулардир...
Дунёда ҳеч қандай "ТУЗУМ" ҳожа ва қулни дўст қилган эмас... Фақат Аллоҳ йўлидаги дўстлик шунга қодир бўла олади...
... Дўстлик бу -> жон чиқиш азобини тотаётган, жанг майдонида бир қултум СУВГА ЗОР бўлиб биродарини ўйлаган Ҳорис, Айёш ва Икрима розияллоҳу анҳулардир...
Тирикликда ниманидир туҳфа қиларсиз, аммо ўлим бўғзига келганда бир қултум сувдан ўзга ҳожати бўлмай туриб биродарига илинишдан кўра ОЛИЙ ДЎСТЛИК борми жаҳонда..?