Шарафига
Мана, сентябрь келди яна!
Ота оналар бошида савдо!
Не қиларман деб боламга,
Бир сўм пул қошида ғав ғо.
Қизимга олаймикан туфли,
Йўқ, ўғлимни шими йиртиқ.
Эх, кенжамни куйлаги эски,
Сумкаси ҳам эдику тиртиқ.
Бирига боқсам бири маҳзун,
Ўртоқлари орасида дилхун.
Бўлмасмикан бечорам, изза,
Не қилайин эх мен маълун.
Бир ёнда инграр чақалоғим,
Кашаси ҳам қолган бир сиқим.
Ахир, очқолса бўларму касал,
Бошим қотдику эйй худойим.
Бир томонда камуналдан қарз,
Солиғ,МИБ кредит ҳам мараз.
Одамийликни тушунмас нега хеч,
Хатто, қозон ҳам бўлди қайнамас.
Тўрт ой бурун ишсизман ахир,
Рисқим излаб кўзларим сўқир.
Ё, кетаймикан россияга, ишга,
Эхх,соғлигимга етганку футур.
Хар ён чопиб толиқдим ёмон,
На иш бор на кўнигилида иймон.
Ёлғизни ёри экан Қодир Аллоҳ,
Ўзидан ўзгага қилмасин сарсон.
Адҳам Акром...
22.09.2022...
Присоединяйтесь к ОК, чтобы посмотреть больше фото, видео и найти новых друзей.
Комментарии 3
Ассалому ассалому
Опажон саломатмисиз ?
Мусофирда қийналмай юрибсизми ?
Омин омин омин
Илоҳим айтганиз келсин