Эл тинчлигин сақламоққа жони фидо,
Довюрак хар посбонлардан ибрат олинг.
Чин юракдан ҳақларига айлаб дуо,
Фидокорни қўллаш учун уйда қолинг!
Кеча-кундиз нелигини билмаётган,
Оқ халатда ўз постидан жилмаётган,
Эл хизматин зарра миннат қилмаётган,
Шифокорни қўллаш учун уйда қолинг!
Олисда ҳам ўқувчисин ўйлар устоз,
Бу ойнаи жаҳонлардан бўйлар устоз,
Фарзандларни нурли йўлга йўллар устоз,
Зиёкорни қўллаш учун уйда қолинг!
Вирус қойил қолсин ҳалқим тоқатига,
Бекор раҳна солдим десин роҳатига,
Эл дуоси жилов бўлсин офатига,
Худо ёрни қўллаш учун уйда қолинг!
Барчамиз ҳам бир хил маъсул вазиятда,
Қолдирмайлик хеч бир жонни азиятда,
Анвар хитоб айлар сизга хуш ниятда,
Дўсту-ёрни қўллаш учун уйда қолинг!
Анвар Нишонов
Присоединяйтесь к ОК, чтобы посмотреть больше фото, видео и найти новых друзей.
Комментарии 3
Инша Аллоҳ
Оллоҳ рози бўлсин сиздан