“Албатта, хамр, қимор, бутлар ва (фол очадиган) чўплар шайтон амалидан бўлмиш ифлосликдир. Бас, ундан четланинг. Шоядки, зафар топсангиз”, деган (“Моида” сураси, 90-оят).
Шарҳ: Араб тилида “хамр” сўзи “тўсиш”, “беркитиш” деган маъноларни англатади. Тановул қилган кишининг ақлига таъсир этадиган, унинг ақлини тўсадиган, беркитадиган, бошқача айтганда, маст қиладиган ҳар бир нарсага хамр дейилади.
Пайғамбаримиз саллаллоҳу алайҳи васалламнинг ҳадисларида: “Ҳар бир маст қилувчи нарса хамрдир, ҳар бир хамр ҳаромдир”, дейилган. Бундан англашиладики, “Ароқдан бошқа нарсаларни ичса бўлаверадими? Ичмаса, лекин чекса бўладими?” каби саволлар, шунингдек, “Ароқнинг ўзи ҳаром эмас экан-у, маст қилиши ҳ