Саҳарлик қилишга чақирув.
Росулуллоҳ (соллаллоҳу алайҳи васаллам) айтадилар:
«Саҳарлик қилинглар, гарчи бир қултум сув билан бўлса ҳам».
Ибн Ҳиббон ривояти.
Абдуллоҳ ибн Умар( розияллоҳу анҳу)дан ривоят қилинади:
«Расулуллоҳ (соллаллоҳу алайҳи васаллам) айтадилар:
«Ислом беш нарсага бино қилингандир: «Оллоҳдан бошқа ҳақ илоҳ йўқ ва Муҳаммад унинг бандаси ва элчисидир», деб шаҳодат келтириш, намозни тўкис адо этиш, закот бериш, ҳаж қилиш ва Рамазон рўзасини тутиш».
Имом Бухорий ва Имом Муслим ривояти.