Қимматбаҳо металларни олтин изловчилар усулида қазиб олиш фаолиятини амалга ошириш учун шарт-шароитлар яратиш чора-тадбирлари тўғрисидаги Президент қарори қабул қилинди.
Бу ҳақда хабар қилган Адлия вазирлигига кўра, қарорга мувофиқ, 2019 йил 1 мартдан бошлаб:
тадбиркорлик таваккалчилиги асосида қимматбаҳо металларни олтин изловчилар усулида қазиб олиш фаолияти жорий этилади;
қимматбаҳо металларни олтин изловчилар усулида қазиб олиш фаолияти ер қаъридан фойдаланишнинг алоҳида тури ҳисобланади ва у ер қаъри участкаларида амалга оширилади;
мазкур фаолиятни амалга ошириш учун ер қаъри участкалари, шу жумладан ўлчамлари 1 гектардан ортиқ бўлмаган сочма олтин конлари тақдим этилади;
ер қаъри уча