Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади. Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи ва саллам: «Ҳали одамларга шундай алдамчи замонлар келадики, унда ёлғончининг гапини рост деб кўрилади, ростгўйни ёлғончига чиқарилади, хиёнатчига омонат қўйилади, омонатдор хиёнатчига чиқарилади, унда рувайбиза гапдонлик қилади», дедилар. «Ё Расулуллоҳ, рувайбиза ким?», деб сўралди. «Қадрсиз одам, – бир лафзда «ақлсиз одам» – омманинг ишига тааллуқли гапларни гапиради», деб жавоб бердилар».
( Аҳмад «Муснад»ида, Ҳоким «Мустадрак»ида ривоят қилади, Албоний Саҳиҳ деган.)
Шарҳ: Бизни замонни "Рувайбиза"ларидан бири артистлар қўшиқчилар десак муболаға бўлмайди. Қўшиқчиларни аслига қарасак, мусиқа оҳангида бемаъни шеърларни айтиб берадиган илмсиз ва ахлоқсиз эркаклар ва аёллардир. Боз устига аёллари обрў топиш учун танасини ҳаммага кўрсатиб кўз-кўз қиладиган бузуқилардир. Шундай паст шахсиятлар бугунги кунимизда энг обрўли, энг ҳурматли инсонлар кўрилаётганини, ҳамманинг диққат марказида, ТВ, интернет оламида ҳамма унинг ҳатти ҳаракатини, ҳаётини, кийинишини кузатган уларга тақлид қилганини кўрсак бўлади. Аслида улар ҳеч нарсага арзимайдиган, мутлақо эътиборга олинмайдиган энг паст тоифа ҳисобланишар эди.
Присоединяйтесь к ОК, чтобы посмотреть больше фото, видео и найти новых друзей.
Комментарии 7
Бир куни амир Башир аш-Шиҳобий ҳизматкорига:
- Бақлажон егим келди, - деди.
Ходим:
- Аллоҳ бақлажонни ёрлақасин! У егуликларнинг тўраси, ёғсиз гўшт демак, қилтаноқсиз балиқ. Қайнатиб есангиз бўлади, қовуриб есангиз бўлади, димлаб есангиз бўлади, тузлаб есангиз бўлади, қиймалаб есангиз бўлади...
Амир:
- Лекин илгари еганимда ошқозонимни оғритган эди.
Ходим:
- Қуриб кетсин бу лаънати Бақлажон!!! Истеъмоли нохуш, ҳазми оғир, бемаза, қоп-қора, кўримсиз нарса!
Амир:
- Эй, ярамас! Бир вақтнинг ўзида ҳам мақтаб, ҳам ёмонлаб бўларканми?! Ҳозиргина оғиз кўпиртириб мақтамадинг-ми?!
Ходим:
- Ҳожам! Мен амирнинг ҳизматчисиман, бақлажоннинг эмас! Агар амирга мувофиқ бўлса, соз дейман. Борди-ю номақбул деса, ёмонлайман-да у юзи қорани!
БУГУН БУНАҚА БАҚЛАЖОНЧИЛАР НАҚАДАР КЎП!
Фарз намозлари - Аллоҳ таолонинг амри билан ҳар бир мусулмон зиммасида бурч ҳисобланган беш вақт намози ҳамда (мусулмонлардан баъзиларининг ўқиши билан бошқалардан соқит бўлувчи) жаноза намози.
Вожиб намозлар - ҳар куни хуфтондан сўнг ўқиладиган витр намози, Рамазон ва Қурбон ҳайити намозлари, Байтуллоҳдаги тавоф намози.
Суннат ва нафл намозлари - беш вақт фарз намозлардан олдин ёки кейин ўқиладиган суннат намозлар, таровеҳ, истисқо, "Таҳиятул-масжид" намози, зуҳо (чошгоҳ), таҳажжуд, истихора, ҳожат сўраш намозлари, таҳорат ёки ғуслдан сўнг, сафарга чиқаётганда, ой ёки қуёш тутилганда ўқиладиган намозлар.
"Мўминнинг меърожи" китобидан.
Оллох аёлни яратаётганда у олти кун кечрок ишлади. Шунда унинг олдига фаришта келиб деди: "нима учун бунга шунча куп вактингни сарфлаяпсан?:
Оллох жавоб берди: " Мен уни яратишим учун эътибор беришим лозим булган жихатларини кур. У осон ювилувчан булиши лозим лекин, елимдан булиши керак эмас. 200 дан ортикрок харакатланувчан кисмлари булиши керак ва шу билан бирга жозибадор харакатланиши керак. Касал булганида узини- узи даволай олиши керак, кунига 18 соат ишлаши керак.Унда факатгина 2 та кул булиши керак,лекин у бир вакт узида бир нечта фарзандларини багрига боса олиши керак, ва шундай багрига боса олишини билиши керакки, ундан кейин хар кандай огрик утиб кетиши керак. Хох у оёк шикастланиши булсин, хох калби."
Фаришта ажабланиб; " Хакикатан хам шундайми, Ахир бунинг иложи йукку бир кунга жудаям куп вазифа, уни кейинга колдир"
"Йук"- жавоб берди Оллох ''Мен уни бугун якунлайман ва у менинг суюклигим булади".
Фа...ЕщёАёл Яратилиши хакида.
Оллох аёлни яратаётганда у олти кун кечрок ишлади. Шунда унинг олдига фаришта келиб деди: "нима учун бунга шунча куп вактингни сарфлаяпсан?:
Оллох жавоб берди: " Мен уни яратишим учун эътибор беришим лозим булган жихатларини кур. У осон ювилувчан булиши лозим лекин, елимдан булиши керак эмас. 200 дан ортикрок харакатланувчан кисмлари булиши керак ва шу билан бирга жозибадор харакатланиши керак. Касал булганида узини- узи даволай олиши керак, кунига 18 соат ишлаши керак.Унда факатгина 2 та кул булиши керак,лекин у бир вакт узида бир нечта фарзандларини багрига боса олиши керак, ва шундай багрига боса олишини билиши керакки, ундан кейин хар кандай огрик утиб кетиши керак. Хох у оёк шикастланиши булсин, хох калби."
Фаришта ажабланиб; " Хакикатан хам шундайми, Ахир бунинг иложи йукку бир кунга жудаям куп вазифа, уни кейинга колдир"
"Йук"- жавоб берди Оллох ''Мен уни бугун якунлайман ва у менинг суюклигим булади".
Фаришта аёлга якинрок бориб унга тегиниб курди."Ё раббим, у шунчалар юмшок!"
"Ха, у жуда юмшок лекин мен шу билан бирга уни жуда хам кучли килдим. Сен хаттоки хаёлинга хам келтира олмайсан. У нималарни енга олишини ва чидай олишини, У нозик куринади лекин, у катта кучга эга"
“У уйлашни биладими ?”- суради фаришта.
Оллох жавоб берди: “У нафакат уйлай олади балки, тушунтира олади”.
Фаришта аёлнинг ёногига тегиниб курди. " Эй Роббим сен уни носоз яратиб куйган куринасан У окиб тушяпти.
" Йук у носоз эмас" Оллох фариштанинг гапини тугрилаб. " Бу унинг куз ёшлари".
" У нима учун керак?“- суради фаришта.
“Улар унинг кайгусини, унинг севгисини, унинг ёлгизлигини, унинг кийинчиликларини ва гурурини курсатади".
Фаришта хакикатан хам хайратланган эди. Оллох сен хар нарсага Кодирсан Сен хамма нарса хакида уйлаяпсан. Аёл хакикатан хам жуда ажойиб экан.
"Албатта''- жавоб берди Оллох "Унда шундай куч бор, хаттоки эркак кишини хам хайратга соладиган, У йиглашни хохлаганда хам кула олади. Унинг узига ёрдам зарур булиб турган вактда, бошкаларга ёрдам бера олади. У биргина нигохи билан хаттоки эркак кишининг кулидан келмайдиган ишларни килишга кодир..."
Фаришта хаттоки бир суз дейишга кодир булмай ажабланганча турарди.
Шундан кейин Оллох чукур тин олиб деди;" Лекин унда бир нарса бор, мутлако бошкача, биргина камчилик, агар уни узи уни тугриламаса унинг хаётини бузиб юборади''.
“Бу нима?”
“У узининг КАДРИНИ билмайди..."
Биринчидан – куфр аҳкомлари(қонунлари) кучга кириши.
Иккинчидан, дарул-куфрга қўшилиши.
Учинчидан, бу ерларда мусулмонлар ҳавфсизлиги йўқлиги. (Ҳудди ҳозир Ўзбекистон, Туркия, Саудия Арабистони, Миср ва шу каби давлатлардагидек).
Имом Абу Юсуф билан Муҳаммад айтишганки, дарул-исломда куфр қонунлари пайдо бўлишидан бошлаб дарул-куфрга айланади». Бадаиус-Санаи, 7/130
Шайх_Абдулазиз_Тарифий
Абу Ҳамид Ғаззолий араб ҳакимларининг шундай деганини нақл қилди.
Шу 6 аёлга уйланманг!
1- Аннанаҳ (فالأنانة) Доим шикоят қилувчи;
2- Маннанаҳ (والمنانة) Эрига қилган ишларини миннат қиладиган;
3- Ҳаннанаҳ (والحنانة): Олдинги эрини соғинчида бўлган; (Бизни замонда тўйдан олдин севишиб, кейин уни соғиниб юрган)
4- Ҳаддақоҳ (والحداقة): Ҳар нарсага кўз тиккан, ҳар кўрган нарсасини олишга интилган;
5- Барроқоҳ (البراقة) Эрталабдан кечгача ясан тусан қиладиган;
6- Шаддақоҳ ( والشداقة): Ҳаддан ташқари кўп гапирувчи сергап”
(Иҳя, 2/38)
Изоҳ: Бу аёлларга уйланиш ҳаром ёки эрни бадбахт қилади дегани эмас. Бу ҳакимларнинг яхшироқ қизга уйланиб, нуқсонли аёллардан сақланиб яна ҳам бахтлироқ яшаши учун берган тавсияларидир.