~ Мулку мансаб бўлса, азизсан ҳар он,
~ Дўсту-ёр ҳам бисёр, олам чароғон.
~ Шу икки таянчдан айрилган чоғинг,
~ Сен ҳам ожиз банда, дунё ҳам зиндон.
Абдулла Орипов
ЯХШИМИ,ЁМОНМИ?
Узоқ йиллар мен ҳам ана шу тиланчи чол ҳақида ҳамқишлоқ бободан бир ривоят эшитганман.
Тонг-саҳар пайти бозорнинг ўзи ўрганган жойида, кирланиб кетган дўпписини ерга қўйганча, раста устунларининг бирига елка бериб ўтирган тиланчи чолнинг олдига бир йигит келиб сўрабди:
— Ота, мен олис юртдан келдим. Айт-чи, бу шаҳарнинг одамлари ўзи қанақа, яхшими, ёмонми?
— Аввал сен айт, — дебди тиланчи чол — шаҳрингдаги одамлар қанақа эди, яхшимиди, ёмонмиди?
— Эҳ,ота, мен айтмай, сен эшитма. Ўша шаҳар одамларидай муттаҳамларни кўрмаганман, бу ерларга ўшаларнинг дастидан қочиб келдим.
— Овора бўпсан,бу ердаям худди ўшанақа одамлар яшайди. — деб ғамгин бош чайқабди тиланчи ч