ЙЎҚОТМАСДАН АВВАЛ АСРА
Улар жуда қаттиқ жанжаллашиб қолишди. Хотин тугунини тугиб, боласини опичлаб, ота уйига жўнади. Эр бир оғиз «қол» демади. Маҳаллаларига кираверишда, дугонасини учратиб қолди. Дугона «Сени кўриб қолганим яхши бўлди-да, болангни онангга ташлаб, тезроқ чиқ. Бир жанозага бирга бориб келамиз», деб ўтинди унинг ранг-рўйига ҳам қарамасдан. У ҳам сиқилиб турган эди. Бирга боришди.
Кексагина бўлса ҳам, ўсмали қошлар-у, сурмали кўзлари бир ҳуснига ўн ҳусн қўшиб турган оппоқ момиқдек аёлнинг дунёни бузиб, «Вой, азизим!» деб, кўксига муштлаб йиғлаши унга бироз эриш туюлди. «Набира-чевараларнинг олдида...»
Улар қаттиқ аразлашган эди. Эри ҳам йўқлаб келмади. Ота уйида анча қолиб