55-БОБ.Дунёда зоҳид бўлиш ва уни (жамлашни) озайтириш ҳамда камбағалликнинг фазилати ҳақида
Аллоҳ таоло айтади:
«Дарҳақиқат, бу ҳаёти дунёнинг мисоли худди Биз осмондан ёғдирган бир сувга ўхшайди, бас, одамзот ва ҳайвонот ейдиган нарсалардан иборат бўлган ер набототи у билан аралашиб, ҳатто ер чирой олиб, ясан-тусан қилганида ва ернинг аҳли унинг устида кучли-қудратлимиз, деб ўйлай бошлаганида, ерга кечаси ё кундузи Бизнинг фармонимиз келиб, Биз уни гўё куни кеча обод бўлмагандек, вайронага айлантириб қўюрмиз. Тафаккур қила оладиган қавм учун оятларни мана шундай муфассал баён қилурмиз» (Юнус сураси, 24-оят);
«(Эй Муҳаммад, одамларга) ҳаёти дунё мисолини келтиринг. (У) худди бир сув