Предыдущая публикация
Болага ўхшардим отам борида,
Осилиб турибман бардош дорида...
Ташвишларим кўпдир, юрагим битта!
Дилимда йўқотдим сирдошларимни,
Йўлимда йўқотдим йўлдошларимни,
Йиғласам, артманг-ей кўз ёшларимни,
Қайғуларим кўпдир, юрагим битта!
Сувга айтиб келдим кўнгил сирини,
Балиқлар сўйлади дил таъбирини...
Айтинг, енгиб ўтай қайси бирини -
Армонларим бисёр, юрагим битта!
Унсиз овозимни гуллар тингласин,
Мен каби йиғлаган диллар тингласин,
Тонгни олиб келган еллар тингласин,
Дардларим мингтадир, юрагим битта!
... Умр шу – бахт дея жонни тиккали,
Оҳ, сўнгра Пойига тизлар чўккали,
Яхшиям дуо бор дардим тўккали,
Кўтариш оғир-да - юрагим битта!
Присоединяйтесь к ОК, чтобы посмотреть больше фото, видео и найти новых друзей.
Комментарии 2