Предыдущая публикация
Лаа илаҳа иллаллоҳ айтиб,
Хақ исмин айтиб ўламизми?
Биродарлик юртига қайтиб,
Қиёматлик дўст бўламизми?
Қачонки мен ғамлардан хордим,
Борар бўлсам масжидга бордим.
Бугун сизга кўнглимни ёрдим,
Қиёматлик дўст бўламизми?
Бир кун келиб мен бўлсам нобуд,
Елкангизда кетгайдир тобут,
Аммо токи хали жон мавжуд,
Қиёматлик дўст бўламизми?
Сўроқчи бор Мункар-Накирдек,
Жаннат гўзал, бу дунё кирдек,
Муҳаммад(С.А.В.) ва Абу Бакрдек,
Қиёматлик дўст бўламизми?
Сиздан бордир бир илтимосим.
Ўтказсада қайғулар босим,
Аллоҳ бериб, топган олмосим,
Қиёматлик дўст бўламизми
Присоединяйтесь к ОК, чтобы посмотреть больше фото, видео и найти новых друзей.
Нет комментариев