ҚАРИНДОШЛИКНИ УЗИБ ЮБОРМАСЛИКНИНГ ФАЗИЛАТИ .
----
Абу Ҳурайра (радияллоҳу анҳу) айтдилар:
Расулуллоҳ (саллаллоҳу алайҳи ва саллам) ҳузурларига бир саҳобий келиб: "Ё Расулуллоҳ, менинг қариндошларим бор, мен уларга силаи раҳм қиламан, қариндошликни узадилар. Уларга яхшилик қиламан, улар менга ёмонлик қиладилар. Улар жабру жафо қилсалар ҳам оғирлик ва сабр қиламан«, деди. Расулуллоҳ (саллаллоҳу алайҳи ва саллам): »Агар гапинг тўгри бўлса, уларнинг оғзига қиздирилган кулни солгандек бўлибсан. Сен шу ишингни давом
эттираверсанг, Аллоҳ таоло сенинг ёрдамингда бўлади ва уларнинг жабру жафосини даф
қилади", дедилар