ГАЗЕТА ЎҚИЙСИЗМИ…? АГАР УНДА «ЯШАСИН ХОКИМ БОБО» ДЕЯ ЁЗИШСАЧИ…?
1970 йилдан Республикамизнинг барча туман ва шахарларида давлат газеталари ташкил қилина бошлаган. Хозирда Жомбойга келсангиз «Жомбой тонги» газетаси, Булунғурга борсангиз «Булунғур тонги» газетаси… Қисқа ва лўнда қилиб айтганда бугун хамма ёқни «Бало тонги» давлат газеталари босиб кетган.
Бундан 15 ёки 20 йил аввал бозорларимизнинг ҳар бурчагида газета сотадиган расталар бўлар эди. Расталар ёнида турна қатор навбат хосил бўлиб кимдир газета ўқир, кимдир газетани янги сонини қидирар эди. Бозордан қайтган одамларнинг қўлида албатта газета бўлган.
Ўша вақтларда одамлар газеталарни севиб ўқир эди. Газетани кимдир янгиликларни ўқ