– Рибо бермайди (банкларнинг ҳолига вой);
– Ароқ ичмайди (ароқ завод, ароқ дўконларнинг ҳолига вой);
– Тамаки чекмайди (бечора сигаретфурушлар...)
– Зино қилмайди (бечора фоҳишалару қўшмачилар...);
– Пора бермайди (порахўрларнинг ҳолига вой);
– Аллоҳдан бошқа хеч кимдан қўрқмайди (бечора зўравон сиёсатчилар);
– Садақа беради, закот беради (бечора кредит берувчилар...);
– Аёллар баданини очмайди (бечора аёл танини кўз-кўз қилиб пул ишловчилар);
– Рўза тутади, тўйиб овқат емайди (бечора мечкайликни тарғиб қилувчилар);
– Тик туриб овқат емайди (бечора "фаст фуд"лар);
– Зеб-зийнатга берилмайди (бечора дабдабабозлар);
– Ҳалол эт ейди, холос (бечора чўчқабоқарлар);
Бунинг устига жума куни дам оламан дейдими-ей....
Рўйхат узун, лекин узун гапнинг қисқаси: хуллас, жуда чатоқ экан:-да...
--------------------------
Иқтибос муаллифи ёзмаган "зарарлар":
– Соқол олмайди (Gillette ва бошқа соқол олувчи жиҳоз ишлаб чиқарувчилар ҳолига вой);
– Бошқалар миллионлаб долларга баҳолайдиган "ноёб сурат"ларни сариқ чақага ҳам олмайди (аукционерлар ҳасратда);
– Етим бола қолмайди, болалар уйи бўшаб қолади;
– Одамлар ҳадеб касал бўлмайди, дорихонани ёпишни ўйлаб қолади;
– Дарвозалар очиқ туради, ўғрилар бошини қашиб қолади;
– Мусулмонлар ака-ука бўлади, душманлар ўзи билан ўзи уришиб қолади;
– Ёлғон гапирмайди, унга бемалол омонат топширса бўлади;
– Ота-онасини қариялар уйига топширмайди;
– Уйланса, тўйига бирровчилару отарчиларни айтмайди, (тўйнинг ортидан кун кўрувчиларга зиён);
– Эри уйда қолиб, хотини чет элда ишлашга кетмайди;
– "Халқ нима дейди", деб эмас, "Ҳақ нима дейди", деб яшайди;
– Аллоҳдан шундай қўрқиб тақво қиладики, оқибатда олий жаннат – Фирдавсга киради.
(Иблис алайҳил-лаъна ва унинг лашкарлари қайғуда қолади).
Илоҳим, ҳаммамиз Жаннатга кириб кетиб, уларни аламдан ёндирайлик...
Бу – мусулмоннинг асл таърифи. Афсуски, охирги пайтда айни санаб ўтилган ҳолатлар анқонинг уруғига айланяпти...
Присоединяйтесь к ОК, чтобы подписаться на группу и комментировать публикации.
Нет комментариев