_________________
Иймон билан куфр ўртасидаги кураш - инсоният отаси Одам (а.с)дан тортиб саййидимиз Муҳаммад ﷺгача ўтган барча пайғамбарлар ва улар билан бирга солиҳ бўлган кишилар бошидан кечирган илоҳий имтиҳондир.
Бу кураш майдонининг бир томонида иблис ҳамда унинг инсонлар ва жинлардан иборат ёрдамчилари бўлса, иккинчи, қарши томонида Оллоҳнинг Калимасини Ерда татбиқ қилиниши учун ҳаракат қилаётган иймон эгаларидир.
ﻗَﺎﻝَ ﺃَﻧﻈِﺮْﻧِﻲ ﺇِﻟَﻰ ﻳَﻮْﻡِ ﻳُﺒْﻌَﺜُﻮﻥَ ﻗَﺎﻝَ ﺇِﻧَّﻚَ ﻣِﻦَ ﺍﻟﻤُﻨﻈَﺮِﻳﻦَ ﻗَﺎﻝَ ﻓَﺒِﻤَﺎ ﺃَﻏْﻮَﻳْﺘَﻨِﻲ ﻷَﻗْﻌُﺪَﻥَّ ﻟَﻬُﻢْ ﺻِﺮَﺍﻃَﻚَ ﺍﻟْﻤُﺴْﺘَﻘِﻴﻢَ ﺛُﻢَّ ﻵﺗِﻴَﻨَّﻬُﻢ ﻣِّﻦ ﺑَﻴْﻦِ ﺃَﻳْﺪِﻳﻬِﻢْ ﻭَﻣِﻦْ ﺧَﻠْﻔِﻬِﻢْ ﻭَﻋَﻦْ ﺃَﻳْﻤَﺎﻧِﻬِﻢْ ﻭَﻋَﻦ ﺷَﻤَﺂﺋِﻠِﻬِﻢْ ﻭَﻻَ ﺗَﺠِﺪُ ﺃَﻛْﺜَﺮَﻫُﻢْ ﺷَﺎﻛِﺮِﻳﻦَ ﻗَﺎﻝَ ﺍﺧْﺮُﺝْ ﻣِﻨْﻬَﺎ ﻣَﺬْﺅُﻭﻣﺎً ﻣَّﺪْﺣُﻮﺭﺍً ﻟَّﻤَﻦ ﺗَﺒِﻌَﻚَ ﻣِﻨْﻬُﻢْ ﻷَﻣْﻸﻥَّ ﺟَﻬَﻨَّﻢَ ﻣِﻨﻜُﻢْ ﺃَﺟْﻤَﻌِﻴﻦَ
— „Менга улар тириладиган кунгача (Қиёматгача яшаш учун) муҳлат бер деди у. (Оллоҳ) деди: «Сен муҳлат берилганлардансан». У айтди: «Қасамки, энди мени йўлдан оздирганинг сабабли мудом Сенинг Тўғри йўлинг устида уларни (Одам болаларини) кутиб ўтирурман, сўнгра уларга олдиларидан ва ортларидан, ўнгу сўлларидан келиб (Тўғри йўлдан оздирурман) ва (оқибатда) уларнинг кўпларини (берган неъматларингга) шукр қилган ҳолларида топмайсан». Оллоҳ айтди: «Ундан (жаннатдан) жирканч ва мағлуб ҳолда чиқ! Қасамки, улардан кимда-ким сенга эргашса, албатта жаҳаннамни сизларнингбарчаларингиз (сен ва сенга эргашганлар) билан тўлдирурман»“.
[Аъроф:14-18]
Бу курашда энг биринчи юз берган ҳодиса Иблис (унга Оллоҳнинг лаънати бўлсин)нинг Одам алайҳис-саломни адаштириб алдов билан Оллоҳ ман қилган дарахт мевасини едириши бўлса, ҳозирда биз учун энг муҳими бизнинг Росулимиз Муҳаммад ибн Абдуллоҳ ﷺ билан у кишининг қавми Қурайш ўртасида Маккаи Мукаррамада юз берган воқеалардир.
Токи шайтон ва унинг инсу жиндан иборат лашкарлари пистирмасига тушиб қолмаслик учун ўша адаштирувчи куфр сиёсатининг баъзи энг кўзга кўринганларидан сиз мусулмонларни огоҳ этиб, эслатиб ўтамиз. Чунки бу Иймон ва куфр ўртасидаги кураш тўхташ арафасида эмас ва Қиёматгача давом этгувси аниқдир:
• Кофирлар даъватнинг илк босқичларида адаштиришнинг шундай услубидан фойдаланишга уриниб кўрдилар: Улар Росулуллоҳ ﷺга ўзларининг илоҳларига ибодат қилишини ва улар ҳам унинг илоҳига худди шундай тарзда ёки ундан озроқ ибодат қилишларини таклиф қилиб кўришди. Ибн Аббос (р.а) шундай ривоят қилади: «Албатта Қурайш Росулуллоҳ ﷺга кўп мол-дунё тўплаб беришларини, натижада у киши Маккада энг бой киши бўлишини ва ўзи хоҳлаган аёлга уйлантириб қўйишларини таклиф қилди. Сўнгра: «Буларнинг ҳаммаси сеникидир, эй Муҳаммад, бунинг эвазига сен бизларнинг илоҳларимизни сўкишдан, уларни ёмонлашдан тийилишинг керак. Агар бунга рози бўлмасанг унда биз сенга манфаати бор бир хислат (доно қоида)ни таклиф қиламиз», дейишди. Пайғамбар ﷺ у қандай хислат экан? деб сўрадилар. Улар: «Сен бир йил бизларнинг илоҳларимизга ибодат қиласан, биз ҳам бир йил сенинг илоҳингга ибодат қиламиз», дейишди. Шунда Оллоҳ Таолодан ушбу ваҳий келди:
ﻗُﻞْ ﻳَﺎ ﺃَﻳُّﻬَﺎ ﺍﻟْﻜَﺎﻓِﺮُﻭﻥَ ﻟَﺎ ﺃَﻋْﺒُﺪُ ﻣَﺎ ﺗَﻌْﺒُﺪُﻭﻥَ ﻭَﻟَﺎ ﺃَﻧﺘُﻢْ ﻋَﺎﺑِﺪُﻭﻥَ ﻣَﺎ ﺃَﻋْﺒُﺪُ ﻭَﻟَﺎ ﺃَﻧَﺎ ﻋَﺎﺑِﺪٌ ﻣَّﺎ ﻋَﺒَﺪﺗُّﻢْ ﻭَﻟَﺎ ﺃَﻧﺘُﻢْ ﻋَﺎﺑِﺪُﻭﻥَ ﻣَﺎ ﺃَﻋْﺒُﺪُ ﻟَﻜُﻢْ ﺩِﻳﻨُﻜُﻢْ ﻭَﻟِﻲَ ﺩِﻳﻦِ
— „(Эй Муҳаммад) айтинг: «Эй кофирлар! Мен сизлар ибодат қилаётган нарсаларга ибодат қилмасман. Ва сизлар ҳам мен ибодат қиладиган (Оллоҳга) ибодат қилгувчи эмасдирсизлар. Мен сизлар ибодат қилган нарсага ибодат қилгувчи эмасман. Ва сизлар ҳам мен ибодат қиладиган (Оллоҳ)га ибодат қилгувчи эмасдирсизлар. Сизларнингдинингиз ўзларингиз учун, менинг диним ўзим учундир»“. [Кафирун:1-6]».
Қурайш кофирларининг таклифи бугунги кундаги - гарчи баъзи «мусулмон»ларнинг тилидан чиқаётган бўлсада - Ғарб кофирларининг адаштирувчи ҳийласидир. Кофир Ғарб Иймон билан куфрни, Ислом билан демократияни қориштиришга чақиради. Ғарб ҳатто бу масалада «мўътадил ислом» номли лойиҳа тузганлиги ва бунинг сингдирилиши учун дунё бўйлаб куч-ҳаракатга қаттиқ уринаётгани очиқ кўриниб улгурди.
Демократия Исломга тамоман зид, бузуқ ва куфр низомидир.
Кофирнинг иймон билан куфрни мослаштириш сиёсатини ёқлаётган мусулмонларни биз, улар билмай, тушунмай айтаяптилар, деб гумон қиламиз. Агар билиб,тушуниб айтаётган бўлсалар иблис ҳамда куфр ёрдамчилари эканида шубҳа йўқ.
• «Масжидул-зирор ҳодисаси» ана шундай адаштириш усуллари тўғрисидаги энг мукаммал сабоқдир. Бу ҳодисада мана шундай макр-ҳийлалардан эҳтиёт бўлиш ва хушёр туриш ҳақида панду-насиҳат бор.
Ашаддий мунофиқлардан бўлмиш Абу Омир ар-Роҳиб бошчилигидаги бир гуруҳ кимсалар бир масжид бино қилиш фикрини олға сурадилар. Масжид қуриш аслида яхши, лекин унинг замирида ифлос ва ғоятда хатарли мақсад бор. Мунофиқлар йўл машаққати, кечанинг зулмати, совуқ ва ёмғир машаққатидан қутқармоқчилигини рўкач қилишса-да, аслида кўнгилларига ёмонликни тугишган эди. Бундан кўзланган мақсад мусулмонлар орасига тафриқа солиб бўлиб ташлаш, уларга зарар етказиш, мусулмонлар ҳузурига келаётган Рум элчиларининг йўлини тўсиб улар билан мусулмонларга қарши тил бириктириш ва бу масжиддан шу мақсадда фойдаланиш ва Росулуллоҳ ﷺнинг саҳобаларидан ким масжидга кирса, имкон топиб уни ўлдиришга аҳд қилишган эди.
Бу фикрни Росулуллоҳ ﷺнинг саҳобаларига маъқуллатишга муваффақ бўлишгани билан, лекин уни Роббисидан ваҳий келаётган Росулуллоҳ ﷺга ўтказа олишмади. Чунки Ҳақ Табарока ва Таолодан мусулмонларни мана шундай жирканч қилмишдан огоҳ қилиш ва то қиёматгача уларга сабоқ бўлиши учун жавоб келди. Оллоҳ Таоло шундай деди:
ﻭَﺍﻟَّﺬِﻳﻦَ ﺍﺗَّﺨَﺬُﻭﺍْ ﻣَﺴْﺠِﺪﺍً ﺿِﺮَﺍﺭﺍً ﻭَﻛُﻔْﺮﺍً ﻭَﺗَﻔْﺮِﻳﻘﺎً ﺑَﻴْﻦَ ﺍﻟْﻤُﺆْﻣِﻨِﻴﻦَ ﻭَﺇِﺭْﺻَﺎﺩﺍً ﻟِّﻤَﻦْ ﺣَﺎﺭَﺏَ ﺍﻟﻠّﻪَ ﻭَﺭَﺳُﻮﻟَﻪُ ﻣِﻦ ﻗَﺒْﻞُ ﻭَﻟَﻴَﺤْﻠِﻔَﻦَّ ﺇِﻥْ ﺃَﺭَﺩْﻧَﺎ ﺇِﻻَّ ﺍﻟْﺤُﺴْﻨَﻰ ﻭَﺍﻟﻠّﻪُ ﻳَﺸْﻬَﺪُ ﺇِﻧَّﻬُﻢْ ﻟَﻜَﺎﺫِﺑُﻮﻥَ ﻻَ ﺗَﻘُﻢْ ﻓِﻴﻪِ ﺃَﺑَﺪﺍً ﻟَّﻤَﺴْﺠِﺪٌ ﺃُﺳِّﺲَ ﻋَﻠَﻰ ﺍﻟﺘَّﻘْﻮَﻯ ﻣِﻦْ ﺃَﻭَّﻝِ ﻳَﻮْﻡٍ ﺃَﺣَﻖُّ ﺃَﻥ ﺗَﻘُﻮﻡَ ﻓِﻴﻪِ ﻓِﻴﻪِ ﺭِﺟَﺎﻝٌ ﻳُﺤِﺒُّﻮﻥَ ﺃَﻥ ﻳَﺘَﻄَﻬَّﺮُﻭﺍْ ﻭَﺍﻟﻠّﻪُ ﻳُﺤِﺐُّ ﺍﻟْﻤُﻄَّﻬِّﺮِﻳﻦَ ﺃَﻓَﻤَﻦْ ﺃَﺳَّﺲَ ﺑُﻨْﻴَﺎﻧَﻪُ ﻋَﻠَﻰ ﺗَﻘْﻮَﻯ ﻣِﻦَ ﺍﻟﻠّﻪِ ﻭَﺭِﺿْﻮَﺍﻥٍ ﺧَﻴْﺮٌ ﺃَﻡ ﻣَّﻦْ ﺃَﺳَّﺲَ ﺑُﻨْﻴَﺎﻧَﻪُ ﻋَﻠَﻰَ ﺷَﻔَﺎ ﺟُﺮُﻑٍ ﻫَﺎﺭٍ ﻓَﺎﻧْﻬَﺎﺭَ ﺑِﻪِ ﻓِﻲ ﻧَﺎﺭِ ﺟَﻬَﻨَّﻢَ ﻭَﺍﻟﻠّﻪُ ﻻَ ﻳَﻬْﺪِﻱ ﺍﻟْﻘَﻮْﻡَ ﺍﻟﻈَّﺎﻟِﻤِﻴﻦَ
— „Яна шундай кимсалар ҳам борки, улар (мўминларга) зиён етказиш, куфрни кучайтириб ва мўминлар ўртасига тафриқа солиш ҳамда илгари Оллоҳ ва Унинг Пайғамбарига қарши урушган (бир) кимсага кўз тутиш учун (фитна юзасидан) масжид қуриб олдилар. Яна: «Биз фақат яхшиликнигина истаган эдик», деб қасам ҳам ичадилар. Оллоҳ гувоҳлик берурки, улар, шак-шубҳасиз, ёлғончилардир. (Эй Муҳаммад) ҳеч қачон у масжидда намозга турманг! Биринчи кундан тақво асосига қурилган масжид борки, сиз ўшанда туришингиз муносибдир. Унда покликни севадиган кишилар бордир. Оллоҳ эса ўзларини мудом пок тутгувчи зотларни севар. Бас, бу биноларини Оллоҳдан қўрқиш ва Унинг ризолиги асосига қурган киши яхшироқми ёки биноларига емирилаётган жар ёқасини асос қилиб олиб, шу сабабли ўзи ҳам жаҳаннам ўтига қулаган кимсами? Оллоҳ бундай золим қавмни ҳидоят қилмас“.
[Тавба:107-109]
Бу ояти Карима гўё бизни ҳозирги «Диний идора», «Муфтиёт» ва сарой имомларидан иборат куфр бино қилган «Масжидул-зирор»лардан огоҳ этмоқда. Бу бинолар ҳатто (куфрни рози қилиш учун) мусулмонлар томонидан эмас, аксинча, куфр ўз қолипига солиш учун ўзи томонидан бино қилинган ташкилотлардир. Ундаги қарорлар, фатволар гарчи исломий истилоҳларга бўялиб, имомларимизнинг чиройли қироатлари оҳангида янграётган бўлсада, аслида кофир Ғарбнинг қарор ва тадбирларидир.
• Кофирлар мусулмонларни адаштириб чалғитишга ва уларни тўғри йўлдан буриб юборишга уринган яна бир усул, аҳли китобларнинг бир тоифаси қўллаган ҳийладир. Бу усулга биноан улар куннинг аввалида Муҳаммадга нозил бўлган нарсага иймон келтирамиз, куннинг охирида ундан қайтамиз. Буни кўрган араблар Муҳаммаднинг дини ҳақида ёмон фикрга борадилар ва иймонларидан қайтадилар, дейишди. Оллоҳ Таоло шундай деди:
ﻭَﻗَﺎﻟَﺖ ﻃَّﺂﺋِﻔَﺔٌ ﻣِّﻦْ ﺃَﻫْﻞِ ﺍﻟْﻜِﺘَﺎﺏِ ﺁﻣِﻨُﻮﺍْ ﺑِﺎﻟَّﺬِﻱَ ﺃُﻧﺰِﻝَ ﻋَﻠَﻰ ﺍﻟَّﺬِﻳﻦَ ﺁﻣَﻨُﻮﺍْ ﻭَﺟْﻪَ ﺍﻟﻨَّﻬَﺎﺭِ ﻭَﺍﻛْﻔُﺮُﻭﺍْ ﺁﺧِﺮَﻩُ ﻟَﻌَﻠَّﻬُﻢْ ﻳَﺮْﺟِﻌُﻮﻥَ
— „Аҳли китобдан бир тоифаси бир-бирларига шундай дейишди: «Мўминларга нозил қилинган нарсага (Қуръонга) куннинг бошида иймон келтириб, куннинг охирида уни инкор қилинглар. Шояд (улар ҳам иймонларидан) қайтсалар»“.
[Оли-Имрон:72]
Бу борада ҳам кофирлар баъзи елгилтак мусулмонлар тутган ишларидан фойдаланяптилар. Гап шундаки, мусулмонларнинг баъзилари аввалда Исломий ҳаётни қайта бошлаш учун фаолият қилаётган ҳизбга аъзо бўлганлари ва кейин унинг (даъват) юкини кўтаришдан бош товлаганларини интернет тармоқларида чиқиш қилиб, айтяптилар. Бундан эса кофир манфаатдор эканини англамаяптилар ҳам. Ҳатто кофир бу ҳусусда Ҳизбнинг Ўзбекистондаги собиқ (бир қанча йилдан буён қийноқлар билан золим режим қамоқхонасида сақланиб келаётган) масъулини ҳизбдан қайтганлик ҳақидаги чиқишини намойиш қилишга уринди.
Булардан ташқари ўзга диндан Исломни қабул қилган қилиб кўрсатиб, сўнг ундан муртад бўлиб чиқиб кетганларни ҳам кофир «мазлум» қиёфасида кўрсатиб, Исломни ҳунук қилиб кўрсатиши ҳам ушбу адаштирувга уришнинг эътиборлиларидан.
• Яна бошқа бир усулга келсак у мана бу усулларнинг энг хатарлисидир. У оммадаги етакчи фикрни ўзлаштириб олиш усулидир. Араблар орасидан Оллоҳга, Унинг Росулига ва мўминларга туҳмат ёғдириб, пайғамбарликни даъво қилган кимсалар чиқди. Ямомада, бани Ҳанифа қабиласида Мусайламатул-Каззоб пайдо бўлди. Жазирадаги бани Тағлиб қабиласида эса Сажжоҳ таймия пайбамбарликни даъво қилди. Одамлар мана шу залолатга ва мана шу адаштириш, чалғитишга алдандилар ва жиноятчиларга эргашган одамлар ҳам бўлди. Оқибатда бу фикр тугаши ва унга эргашганлар ҳам тамом бўлиши учун уларнинг бошлари таналаридан узиб ташланиши зарур бўлди.
Бугун бунинг мисолини Ғарб Исломий Халифаликни қоралаш учун ўйлаб топган ИШИД тимсолида кўрдик ҳамда Туркияда исломий етакчи қилиб кўрсатилиб кўз-кўз қилинаётган Эрдўған ва Усмоний сулоласининг бугунги авлодидан тайёрланаётган куфрни рози қилувчи «халифа» тимсолида кўришимиз мумкин бўлади.
Бу усуллар жумласига сохта «қаҳрамон» чиқариш учун баъзи сотқин, малай рахбарларнинг шуҳратини ошириш киради.
Бу сохта урушларда уларга сотилган ана шу ялоқхўрлари ғолиб чиқади ва машҳур одамга айланади. Мустамлакачи кофир эса ўзини енгилган, мағлуб қилиб кўрсатади. Худди шундай ёлғон мағлубият томошасини 1915 йили Британия кўрсатган эди. Фўртадаги жангда Британия Мустафо Камол Отатурк қўмондонлигидаги қуролли кучлар олдида ўзини енгилган қилиб кўрсатди ва бу кимса кейинчалик ишлар жиловини қўлга олишга ва ҳокимиятни эгаллашга имкон яратиб берди. Бугун эса АҚШ Эрдўғанга Ғарбга қарата «ўшқириш»га руҳсат берди. Бу билан АҚШ ўзининг малайи - Эрдўғанни мусулмонлар кўзида «қаҳрамон»га айлантириб, келажакда у орқали мусулмонлар оммасини бошқаришдир.
Ислом динига ва Исломий ҳаракатга қарши макрли урушдан иборат бўлган бу манфур усул мусулмонларни тўғри йўлдан чалғитиш ёки шу макр тузоғига тушириш учун ҳануз қўлланиб келиняпти. Бундан кўзланган мақсад мусулмонларни, Ислом давлатини барпо қилиш йўли орқали қайтадан Исломий ҳаёт бошлаш мақсадларидан чалғитишдир. Улар Ислом давлатини ҳаётга қайтариш учун бўлган ҳар қандай ҳаракатни гўдаклигидаёқ бўғиб ташлаш учун энг чиркин воситаларни ишга солмоқдалар.
Пайғамбар ﷺ ва у кишининг халифалари (Оллоҳ улардан рози бўлсин) бу хатарли усулларга қарши қўллаган воситаларга келсак, у фақат битта тариқатдир, яъни, зулматни нур билан, ботилни ҳақ билан йўқотиш, кофирлар билан келишмаслик, улар ҳарчанд қизиқтириб йўлдан оздиришга ҳаракат қилишмасин, қанча-қанча нарсаларни таклиф қилишмасин, гапларига ишониб хотиржам бўлмаслик ва кофирлар доирасига яқинлашмасликдир. Чунки куфр залолатдир, иймон эса нурдир. Ҳар икковининг ўз йўриғи бор. Улар ҳеч қачон муроса қилолмайдилар. Куфр ҳар қанча турланмасин, у барибир Оллоҳ Таолонинг ушбу сўзига кўра иймоннинг ашаддий душманидир:
ﺇِﻥَّ ﺍﻟَّﺬِﻳﻦَ ﻛَﻔَﺮُﻭﺍْ ﻳُﻨﻔِﻘُﻮﻥَ ﺃَﻣْﻮَﺍﻟَﻬُﻢْ ﻟِﻴَﺼُﺪُّﻭﺍْ ﻋَﻦ ﺳَﺒِﻴﻞِ ﺍﻟﻠّﻪِ ﻓَﺴَﻴُﻨﻔِﻘُﻮﻧَﻬَﺎ ﺛُﻢَّ ﺗَﻜُﻮﻥُ ﻋَﻠَﻴْﻬِﻢْ ﺣَﺴْﺮَﺓً ﺛُﻢَّ ﻳُﻐْﻠَﺒُﻮﻥَ ﻭَﺍﻟَّﺬِﻳﻦَ ﻛَﻔَﺮُﻭﺍْ ﺇِﻟَﻰ ﺟَﻬَﻨَّﻢَ ﻳُﺤْﺸَﺮُﻭﻥَ
— „Албатта, кофир бўлган кимсалар мол-дунёларини Оллоҳнинг йўлидан тўсиш учун ишлатурлар“.
[Анфол:36]
Оллоҳ Таоло яна деди:
ﻭَﻻَ ﻳَﺰَﺍﻟُﻮﻥَ ﻳُﻘَﺎﺗِﻠُﻮﻧَﻜُﻢْ ﺣَﺘَّﻰَ ﻳَﺮُﺩُّﻭﻛُﻢْ ﻋَﻦ ﺩِﻳﻨِﻜُﻢْ ﺇِﻥِ ﺍﺳْﺘَﻄَﺎﻋُﻮﺍْ
— „Улар (кофирлар) қўлларидан келса то динингиздан қайтаргунларича сизлар билан урушаверадилар“.
[Бақара:217]
Оллоҳ Таоло яна шундай деди:
ﻭَﻟَﻦ ﺗَﺮْﺿَﻰ ﻋَﻨﻚَ ﺍﻟْﻴَﻬُﻮﺩُ ﻭَﻻَ ﺍﻟﻨَّﺼَﺎﺭَﻯ ﺣَﺘَّﻰ ﺗَﺘَّﺒِﻊَ ﻣِﻠَّﺘَﻬُﻢْ
— „Яҳудий ва насронийлар уларнинг динига кирмагунингизгача ҳаргиз сизлардан рози бўлмайдилар“.
[Бақара:120]
Агар ҳаққа эргашганлар, уни маҳкам ушласалар ва сабр-тоқатли бўлсалар ботилнинг ҳеч қачон ҳаққа кучи етмайди. Пайғамбаримиз ﷺ фикрий кураш, ёлғончига чиқаришларига, туҳмат қилишларига қарши тура олганлари каби залолат ва зулматнинг кучи етмайдиган, қоронғуликлар дош бера олмайдиган юксак илоҳий нурдан адаштиришга ҳам қарши курашдилар.
_____________________
Присоединяйтесь к ОК, чтобы подписаться на группу и комментировать публикации.
Нет комментариев