Бир куни саҳобалардан бири:
— Ё Оллоҳнинг расули, жоҳилия даврида қилган хатоларимиз, гуноҳларимиз учун ҳам жавобгар бўламизми? — деб сўраб қолди.
Даврада ўтирганларнинг кўнглидаги савол эди бу. Ҳар бирларининг ўша даврда озми-кўпми хатолари, гуноҳлари бор эди. Бу хотираларнинг аксариси аламли, одамни уялтирадиган эди.
Айниқса, Умар ибн Хаттобнинг бутун вужуди титраб кетди. У қилган гуноҳларнинг сонсаноғи йўқ. Бир неча йилдан бери мўмин-мусулмонларга етказган азиятларининг ўзиёқ бошқа ҳисобга эҳтиёж қолдирмайдиган даражада эди.
Ҳамма Расулуллоҳнинг (с.а.в.) жавобларини таҳлика ичра кута бошлади. Ниҳоят, жавоб янгради.
— Исломга кирганидан кейинги ҳаётини соғлом тарзда кечирган киши жоҳилия
ШАЪБОНДАГИ НАФЛ РЎЗАНИНГ ОҒИЗ ОЧИШ ВА ЁПИШ ВАҚТЛАРИ, ДУОЛАРИ
Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим. Дарҳақиқат, Кўплаб ҳадиси шарифларда Шаъбон ойида нафл рўза тутишга тарғиб қилинган. Жумладан, Оиша разияллоҳу анҳодан ривоят қилинади: “Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи васаллам Шаъбон ойини жуда ҳам кам (ҳолатларда) рўзасиз ўтказардилар”
(Имом Бухорий ва Имом Муслим ривоятлари).
Усома ибн Зайд разияллоҳу анҳу ривоят қиладилар: “Бир куни мен Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи васалламга шундай савол бердим: “Эй, Расулуллоҳ, мен (Рамазондан ташқари) бирорта ойда Шаъбондагидек рўза тутганингизни кўрмадим?” Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи васаллам дедилар: “Бу шундай ойки, одамлар Ражаб билан Рамазон ўртасида ун