Адо қиладурган муҳаббат қани
Қани Отабекни сарсон қилган ишқ...?
Гадо қиладурган муҳаббат қани...?
Қани Лайлиларнинг топинган қасри...?
Қани у Шириннинг муқаддас асри...?
Мен қумсаб етмаган уйдур муҳаббат
Мен излаб топмаган куйдур муҳаббат
Бугунги севгилар ёнар ўчар
У дилдан бу дилга тез осон кўчар
Севиб улгурмайин ўтга отарлар
Тўйиб улгурмайин ортга қайтарлар
Кўз олдимда сўнса ғунчадек қизлар
Ҳаволарда қолса ҳавойи сўзлар
Тоғлар ваъда қилса ношуд мажнунлар
Боғлар ваъда қилса висолли тунлар
Қадри ер бўлишиб қоврилса қизлар
Осон жуда осон соврилса қизлар
Мен қандай чидайман жон Момо ҳаво
Сиздан нажот тилай беринг бир нидо
Йўқолган инсофлар қайтсин ортига
Аёл чанг солмасин аёл баҳтига
Адо қиладурган муҳаббат қани
Фидо қиладурган муҳаббат қани
Қани у Кумушни шоҳ этга севги
Гадо қиладурган муҳаббат қани.
Калбимда Сенсан.....
Присоединяйтесь к ОК, чтобы подписаться на группу и комментировать публикации.
Нет комментариев