10-қисм.
Гр:🌹Ҳикоя ва қиссалар🌹
Муаллиф: Нафиса Маликова.
-Гули..койишларингни соғинибман!
Жаҳонгир шифтга термулганча ўтмишни хотирлаб жилмайди..уёқдаги овоз жим бўлиб қолди..
-Гули қайт деб мажбурламайман аммо ҳеч қурса мен билан суҳбатлашиб тур!-деди ўтинч билан...ҳиқ-ҳиқ овоз эшитилгач ҳавотир билан аранг бошини кўтариб телефонни маҳкамроқ қулоғига босди
-йиғлаябсанми Гули? Сени ҳам қийнаб юбордима?-деди Жаҳонгир муздек деворга суяниб..
-менга ваъда беринг!-деди Гули йиғламсираган овозда-доим соғ бўламан деб!
Жаҳонгир ҳомуш жилмайди..
-хўп ваъда бераман! Фақат сен ҳам ваъда берасан..
Гулининг ҳомуш овози келди
-қандай?
-доим бахтли бўламан деб!
-бу қийин!
Жаҳонгир нафаси қисилиб бироз тугмаларини бўшатди..
-ало? Жаҳонгир ака...
Хавотирли овоз Жаҳонгирни оғир нафасини ҳис қилиб тинди
-оғрияптими?
Жаҳонгир дориларини қидириб гўшакни қулоғига босди
-сал! Доримни топа олмаяпман..
Гулсевар уёқдан буёққа юриб кела бошлади
-тайинли жойга қўймадингизми?
Жаҳонгир беозор кулди
-хотининг бўлмаса шуда!
Гулсевар ҳозир Жаҳонгирга ҳар дамгидан кўра кўпроқ керак эканлигини қалбан ҳис қилди..
-Жаҳонгир ака...
-эшитаман!-деди Жаҳонгир дорисини ваниҳоят топиб
-Алишоҳни ота-онангиз ҳам соғинган бўлса керага?
Жаҳонгир қувониб кетди
-албатта! Келасанми?
Гулсевар дадаси чақиргани учун ийманиб кирди..қайтиб келган қиз чиндан чиғириқдан ташқари бўларканми омонатгина қадам босарди.
-дада!
Дадаси ўйчан ўтирган экан оҳиста бош ирғиди
-киравер!
Гулсевар узун кўйлагини этагини бироз тортиб секин қадам босиб дадасини ёнидаги ўриндиқдан сал нарига ўтирди
-қизим сен билан гаплашиб олишимиз керак!
Гулсевар мўлтираб бир қарадида сўнг яна ерга боқди
-куёвингиз ҳақидами?
-чиндан касалми?
Гулсевар бош ирғиди..
-қизим елкангга оғир маъсулиятни олябсан..қайнонанг бир бор ярашсин деб келмади! Борсанг қандай қабул қилишади..боз устига касал одамга қарайман деб ўзинг адо бўласанку..қандай сени била туриб ўтга ташлаймиз?
Гулсеварни кўзларида ёш мавжланди
-дада..доим онамга эрни рози қилган аёл жаннати бўлади дер эдингиз? Ёдингиздами?
Дадаси оғир ютуниб қўйди..
-қадаримизда нима ёзилган ёлғиз Аллоҳимга аён..мен не гуноҳ қилдимки уни йўлиқтирдинг деб арз қилардим..билсам бу қачонлардир қилган ишларимнинг жазоси экан! Дада..биламан мендан ҳамон ҳафасиз! Рухсат беринг хатойимни тўғирлай..ишонаман ҳали у...-томоғига йиғи тиқилди-узоқ яшайди!
Ғанишер ака қизига меҳрли боқди
-сендан ҳафа эмасман қизим..кўнглингни оғритган бўлсам кечир!
🌺🌺🌺🌺🌺🌺
Машинада келган Жаҳонгир дарвозани очган Гулсеварга жилмайиб боқди...Гулсеварни нигоҳлари машинани олдида ўтирган қайнонасига тушди.Қайнонаси унга ўша алфозда..ғазаб ва нафрат билан боқарди...
-Ассалому алейкум!
Гулсеварни саломига қайнонаси алик олмай ўтиб кетди...
-яхшимисан Гули!-деди Жаҳонгир Гулсеварни аччиқланган юзига боқиб.
-яхшимисиз? Онангиз мендан ҳамон ҳафами?
Жаҳонгир вазиятни юмшатиш учун сокин жилмайди
-эътибор берма! Бўлиб ўтган ишлар онамни анча сиқиб қўйди!
🌺🌺🌺🌺🌺
-ҳалиги..Гулсевар Тошкентда нима қилган экан?
Қудасининг гапига Саломат ҳайрон қаради
-нима қиларди? Боласини боқиш учун ишлабди!
-ҳммм...
Саломат боплаб бу хотинни тузлагиси келдию қизини илтимос ойи унга раҳмингиз келсин деган гапи ёдига тушиб ўзини босди..
-нариги хотини болани олиб кетадими?
Қудаси Саломатга қош чимириб қаради
-нега? Бермайман унга у боламни зурриёди! Гулсевар қарагиси келмаса ўзим қараб юраман!
🌺🌺🌺🌺🌺
-ўғлим!
Жамил машинани калитини олиб чўнтагига солаётганди онасини чорловидан изига қайтди
-ҳа ойи!
Онаси ўғлини кўзларига бир муддат сўзсиз тикилди
-ҳалиги...адвокат қўнғироқ қилди!
Жамилни юзига қувонч югурди
-нима деди? Натижа ижобийми?
Онасини чеҳрасидан ундаймаслигини сезиб юраги ўртанди
-нима гап ойи?
-Гулсевар ажрашмайман дебди!
Жамилни юзидаги бояги қувончдан асар ҳам қолмади...
Гулсевар ҳовлида Алишоҳ билан ўйнаётган Зоҳиршоҳҳа қараб жилмайиб қўйди..болакай ўғлини пултли машинасига қизиқиб қолганиданми қўлчаси билан тортарди..Алишоҳ бергиси келмай уни итариб юборди.Гулсевар шоша пиша югурди..
-ҳай сенга нима бўлди?
Ичкаридан чиққан қайнонаси йиқилиб тушган невараси тепасида турган Гулсеварга аламли боқди
-қарамадингми келин?
Гулсевар гапиришга оғиз жуфтлаганди қайнонаси болакайни кўтариб ичкарига кириб кетди...
🌺🌺🌺🌺🌺
-куёв қизим роса қийналди! Хабаринг бор ҳатто ёрдам ҳам бермадим унга..
Жаҳонгир қайнотасини жим эшитди.
-биламан ишончларингизни поймол қилдим..лекин қарорим қатъий Гулсеварни кўзидан томчи ёш оқишига ҳам йўл қўймайман!
Ғанишер ака куёвини зимдан кузатди..чинданам касал шекилли рангпар бўлиб қолибди дея ўйлаб иккиланди.Гулсеварни нозик жуссаси бу азобни кўтара олармикин?
🌺🌺🌺🌺🌺
-Гулсевар шу ростми?
Гулсевар Жамилни овозини охирги марта эшитиши бўлгани учун йигитни овозини хотирасига муҳрлашга уринди...
-рост! Жамил...
Гулсевар бор кучини тўплаб йигитга оҳирги бора ҳисларини очиқлади..
-агар бу ҳаёт эмас..мен ҳам ҳозирги Гулсевар эмас бўлганимда ҳеч иккиланмай қўлингизни тутардим аммо..мен болали ва ҳамон эрининг никоҳидаги аёлман...
-доим қарорларингизни ҳурмат қилганман аммо бу сафар Гулсевар била туриб сизни бу аҳволга солган эрингизга қўшқўллаб топшира олмайман!
Гулсевар намланган кўзлари билан чуқур нафас олганча
-Жамил..сизга бахт тилайман! Мени унутинг!
Телефонни қизил тугмаси босилгач Гулсевар гиламга ўтириб қолди...юраги устига қўлини босди..
"Аллоҳим тақдиримни сени измингга топширдим"
ТУРКИЯ.
-Жудаям гўзал жойлар тўғрими?
Жамил ёнидаги қизга номига жилмайдию мавжланаётган денгизга қараб Гулсеварни эслади....мана нечи йилдирки унута олмай ҳалак,на Америка на бошқа жой бу соғинчни ўрнини қоплай олмайди асло!
🌺🌺🌺🌺🌺🌺
-Жамилбей!
Бурак қадрдон дўстини кўриб жилмайди.
-яхшимисан?
Жамил турк дўстини маҳкам қучди.
-иш билан алдаб чақирмаса келмайсан!-деди Бурак туркчалаб.
-кечир! Ишга бошим билан шўнғиб кетдим!
-тушунаман дадангни вафотидан сўнг ҳамма иш сенга қолиб кетди!
Жамил дўстини елкасига қоқиб қўйди.
-жойлари жаннатда бўлсин..дадамни ҳамон соғинаман,онам билан келдик ўзинг Туркия бўйлаб айлантирасан бизни!
Бурак жилмайди
-албатта сен турк қизларини ҳам бир кўр ишонаман ўз севгингни шу ердан топасан!
-қўйсангчи..бу ерга муҳаббат излаб келмадим!-деди Жамил маҳзун тортиб...
🌺🌺🌺🌺🌺🌺
-бунча кечикдинг Жамилбей!
Соҳилбўйи ёнида очилаётган меҳмонҳона олдидаги тумонат одам ичидан аранг ўтган Жамил Буракни гапига кулди
-ўзи одам юриб бўлмайди яна ҳафа бўлишингни қара!
-бошим ачиб кетди..таржимон қизни топай америкалик ҳамкорларни гапини менга айтиб турсин! Сен меҳмонларга қара...
Жамил костюм шимини тўғирлаб атрофга қаради..Туркиянинг майин шамоли юзига урилди.Тан олиш керак Бурак жойни яхши танлабди...қулоғига бир аёлни инглизчалаб чиройли овозда сўзлаётгани чалинди..бошини буриб меҳмонлар орасига қаради.Кўзларига ишонмади..қоп-қора сочли гўзал аёл унга кимнидир эслатиб юборди.Оёқлари базўр қадам босди..яқинлашган сайин ишончи комил бўла бошлади...бу ўша..
-Жамил!
Ўзбекистонлик бизнесменлардан бири уни таниб жилмайди
-яхшимисиз Акбар ака!
Жамил кўзи билан ҳамон Гулсеварни кузатарди.
🌺🌺🌺🌺
-менга ҳам бу жойлар ҳақида гапириб беринг!
Жамил Гулсеварни ўзига ҳайрон бўлиб тикилган нигоҳларига қараб маъюс жилмайди
-Гулсевар!
-Ассалому алейкум!-деди Гулсевар ўзини қўлга олиб.
-сиз бу ерда?-деди йигит ҳайратини яшира олмай.
-шунчаки иш билан келган эдим!-деди Гулсевар атрофга қараб.
-тасодифни қаранг!-Жамил жилмайишга уриндию аммо қўлидан келмади..йиллар камайтира олмаган соғинч юрагини тилкалади.
-Гулсевар! Мана қаерда экансан!
Бир малласоч турк аёл Гулсеварга яқинлашиб жилмайиб уни қўлини тутди.Сўнг Жамилга қараб қўл чўзди
-Неслихан!
Жамил чўзилган қўлга қараб жилмайиш билан қутулди
-Жамил!
-туркчани биладиган ўзбек йигити зўрку!-дея Гулсеварни туртди-мени дугонамни бошини айлантирмаябсизми?
Гулсевар тутоқиб қизни қўлидан тортди
-мени эрим борку! Эсинг жойидами?
Қизни торта-торта олиб кетаркан Жамилга хайр дегандек жилмайиб қўйиб узоқлашди.
Жамил яна бир бор тақдир ҳазилига кулиб қўйди..нега тақдир уни унутишга ҳам бирга бўлишга ҳам қўймаскана!
🌺🌺🌺🌺🌺
-менга қара нега ёлғон гапирдинг!
-буни тарихи узун Несли!-ҳўрсинди Гулсевар.
-сендек гўзал аёлга сиқилиш ярашмайди! Икки боланг учун ҳам бахтли бўлишинг шарт гўзалим!
Неслихан Гулсеварни қучиб қўйди..кетиш олди Гулсевар севимли кафесидан ширинлик харид қилгани кирди.Шу ердаги Андижонлик опа билан жуда яқин бўлиб кетганди.
-келдингизми Гули қизим!
Гулсевар аёлга жилмайди
-сизни кўрсам онамни кўргандек бўламан!
-ҳамма оналар бир-бирига ўхшайдида!
Гулсевар доимгидек ширинликдан солдирди.
-ўғилларим яхши кўришади жуда!
Аёл меҳрла боқди.
-сиздек аёл кам ҳозир..интернетда ҳар кун кўзим тушади ўз боласини ахлатга ташлаб кетаётганларга,сиз бўлса...
Гулсевар жилмайди.
-у ҳам мени ўз ўғлим!
-баракалла қизим!
Аёл чаққонлик билан ширинликларни солди.
Гулсевар кетгач ортидан ҳавасла боқди..қани эди шундай келининг бўлса..Гулсевар ҳақида китоб ёзилса арзийди.
🌺🌺🌺🌺🌺🌺
-таржимон..у таржимонни қаердан топдинг?
Бурак жилмайди
-юракдан урдими?
Жамил жиддий қиёфага кирди
-уни манзили керак!
-рақамини берсамчи?
Жамил иккиланди..қўнғироқ қилиб нима дейди оилали аёлга? Шунчаки бахтли яшаётганини кўрса бас.
-иш жойи манзили бордир ҳеч бўлмаса!-деди умид билан.
🌺🌺🌺🌺🌺
-опагинам мени!
Синглиси турк аёлларидек гўзал опасини жилмайиб қучди.
-дангаса яна овқат қилмадингми?
Гулсевар синглисини беозор койиди.
-куёвингиз кечга овқатланишга олиб бораман дедида!
Гулсевар синглисига ҳавас билан боқди.
-илоҳим бахтингга кўз тегмасин!
-опа сиз ҳам...
Гулсеварни қиёфаси тундлашди.
-ҳеч қачон! Болаларимга ўгай отани раво кўрмайман!
Синглиси қайсар опасига гап уқтира олмаслигини тушуниб ҳўрсинди
-опа ўлган ўлди..тириклар улар учунам яшаши керак!
-қўй! Ундан кўра сен кечга ҳозирлик кўр! Мен болаларимни олиб дадамни кўриб келаман!
Гулсевар шундай дея болаларини чақирди
-Алишоҳ..Зоҳиршоҳ!
Присоединяйтесь к ОК, чтобы подписаться на группу и комментировать публикации.
Комментарии 21
Улим жазоси берилсин,,, давомини куйнн ,,, еки йуми давоми ,, еки кимдир запрет килдими обббо ,,,,