Жонзотларнинг мия фаолиятини тадқиқ қилиш билан шуғулланадиган олимлар қарғаларнинг ақл-заковатидан ва қобилиятларидан ҳайратдалар.
Уларни энг кўп ҳайратлантирган жиҳат – қарғаларнинг ўзаро сўзлашув чоғида мураккаб кодларни ишлатишидир.
Яъни улар бир-бирлари билан мулоқот қилиш учун янги-янги кодларни ўйлаб топиб, фойдаланадилар.
Бу кодлар орқали улар ўз яқинларини атрофдаги хавф-хатардан огоҳлантирадилар;
емишларнинг жойлашган ўрнини таърифлаб берадилар (локация 😊);
ўзлари ўрганган «билим»ларни дўстлари билан ўртоқлашадилар;
бир-бирларига меҳр-муҳаббат изҳор қиладилар;
бир-бирларига ўз норозиликларини билдирадилар... ва ҳоказо.
Бизлар қарғаларнинг ҳаммаси фақат «карр-карр» дея товуш чиқаради, деб биламиз. Аслида бу товушлардаги оҳанг ўзгаришлари ҳар хил маъноларни англатади.
Бундан ташқари, қарғаларнинг «шева»лари ҳам бор.
Агар қандайдир сабабларга кўра, бир қарға ўз гуруҳидан ажралиб, бошқа гуруҳга қўшиладиган бўлса, уларнинг «шевасини» ва мулоқот кодларини ўрганишга мажбур бўлади.
Охирги вақтларда олимлар турли мамлакатларнинг қарғалари турли «тил»ларда сўзлашишини ҳам аниқладилар.
Қарғаларнинг ақл-заковат даражаси шу қадар юқори ва қобилиятлари шу қадар кўпки, уларни кичик бир постда таърифлаб бериш имконсиз.
Бу виқорли ва ақлли қушлар ҳақидаги маълумотлар ҳатто олимларни ҳайратлантириши мумкин, аммо бизни эмас.
Чунки бизлар бу қушни Китобимиздан таниганмиз 😊
Қобилга Ҳобилнинг жасадини қаерга ва қандай кўмиш борасида таълим бериш учун юборилган қарға эсингиздами?..
Ҳа, биз учун қарға ўзига хос «муаллим»дир. Унга озор берманг!
Дилфуза Комил
Присоединяйтесь к ОК, чтобы подписаться на группу и комментировать публикации.
Комментарии 1