Америка ва Канада, Уммон ва Бирлашган Араб Амирлигида тиббиёт бўйича таҳсил олган. Қисқаси, дунё бўйича ўз соҳасининг энг юқори даражали доктори ва у киши учун барча мамлакатлар эшиклари очиқ эди!
Лекин у буларнинг барчасини ташлаб ўз биродарларига ёрдам бериш учун Ғазога келди.
Исроил Рафаҳ ҳудудига бостириб киргандан сўнг, ўз мамлакатига қайтиб кетиши мумкин эди, лекин Ғазодаги биродарлари билан қолишни афзал кўрди. Холид Ал-Шамусий бу ҳақида ўзининг Twitter саҳифасида қуйидагиларни ёзди:
“Яҳудийлар Рафаҳ ўтиш жойини эгаллаб олишди. Аллоҳга ҳамдлар бўлсин, биз Ғазо аҳли билан биргамиз, улар билан бирга яшаймиз ва улар билан бирга ўламиз.”
Кейин Доктор Холид Ал-Шамусий Исроил ҳужумларида шаҳид қилинди. Имом Муслим ривоят қилган ҳадисда Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васаллам ансорларга қарата шундай деган эдилар: “Йўқ, мен Аллоҳ таолонинг бандасиман ва сизларга ҳижрат қилдим сизлар билан бирга яшайман ва сизлар билан бирга ўламан.”.
Оммавий ахборот воситаларида тилга олинмайдиган шундай ислом қаҳрамонлар борлигини бутун уммат билиши керак! Аллоҳ Холид Ал-Шамусийни ўз раҳматига олсин!
Доктор Ияд Кунайби
Присоединяйтесь к ОК, чтобы подписаться на группу и комментировать публикации.
Комментарии 12